Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Соғлом турмуш тарзи" лойиҳаси ёпилганидан уч йил ўтиб, Ўзбекистон ҳукумати яна юрувчиларни рағбатлантиришга қарор қилган. Режалар тасдиқланган тақдирда 1 июнга қадар махсус электрон платформа ишга туширилиши мумкин. Бу президентнинг 2025 йилги давлат дастури тўғрисидаги фармони лойиҳасида кўзда тутилган бўлиб, у муҳокамага қўйилган.
Янги лойиҳани "Бир миллион яшил оила"деб номлаш таклиф этилади. Ак3ия доирасида ҳукумат юришни тарғиб қилиш билан шуғулланади.
Кунига камида 10 минг қадам юрган ўзбекистонликларга "Экологик фаол фуқаро" мақоми берилиши режалаштирилган. Энг юқори натижаларга эришган шахсларга давлат хизматларига 10 фоиз чегирмалар, шунингдек, давлат улуши бўлган банкларда истеъмол кредитларига чегирмалар тақдим этилади.
Агарда оиланинг барча вояга етган аъзолари "Экологик фаол фуқаро" унвонига эга бўлсалар, унда оила ҳар йили ўтказиладиган танловда электромобиль ютиб олиши мумкин.
Оилаларнинг ярми "яшил" деб тан олинган маҳаллалар танловда иштирок этиб, болалар майдончаларини қуриш, боғлар барпо этиш ва ахлат йиғиш пунктларини ташкил этиш учун 500 миллион сўм маблағ ютиб олиши мумкин.
Эслатиб ўтамизки, 2021 йилда Ўзбекистонда пиёдаларни рағбатлантириш учун "Чоғлом турмуш тарзи" тизими ишга туширилган. Ўшанда фуқароларга кунига 10 минг қадам учун 3 минг сўм тўланган, аммо бир йилдан сўнг лойиҳа ёпилди. Кейинчалик пул тўловлари совғалар билан алмаштирилиши ҳақида хабар берилди.
Изоҳлар мавжуд емас