Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ун ва нон нархларини тартибга солишдан қандай воз кечган ва бу келажакда унинг аҳолисига қандай оқибатларни келтириб чиқаради
Жамият

Ўзбекистон ун ва нон нархларини тартибга солишдан қандай воз кечган ва бу келажакда унинг аҳолисига қандай оқибатларни келтириб чиқаради

2912
Загрузка

Ўзбекистон, Ташкент – Batafsil.uz ЯА. Сўнгги икки ой ичида Ўзбекистонда энг кўп муҳокама қилинган мавзулардан бири - ун ва нон маҳсулотлари нархларининг кўтарилишидир. Зеро, нон ҳар бир оила дастурхонининг ажралмас ва энг муҳим қисмидир.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимида бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори нон ишлаб чиқариш соҳасига жиддий ўзгаришларни олиб кирди.

Ушбу ҳужжат билан ҳукумат 1994 йилдан буён амалда бўлган ун нархларини маъмурий тартибга солинишни тўхтатди. Бир ой илгари, 15 сентябрдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси шаклли нон нархларини тартибга солишни ҳам бекор қилган эди.

Мажбурий чора

Ушбу қарорга изоҳ берар экан, Бош прокуратура ва бошқа тегишли идоралар ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш учун мўлжалланган нархларни субсидиялаш аксинча, уларнинг янада чигаллашишига олиб келганлигини таъкидлашмоқда. Бу аввалом бор, рентабеллик билан ишлаш имкониятидан маҳрум бўлган фермер хўжаликларига тегишлидир.

Бу ҳақида фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эр эгалари кенгашининг жорий йил 2 октябрдаги Ўзбекистон ҳукуматига қилган мурожаатида ҳам кўрсатиб ўтилган. Мурожаатда соҳани бозор тизимига ўтказиш зарурлиги қайд этилган бўлиб, акс ҳолда фермерлар учун фаолиятнинг маъно-мазмуни йўқолиши айтилган.

Мавжуд вазият ун-тегирмончилик соҳасида ҳам рентабелликнинг пасайишига олиб келди. 15 октябрга қадар мамлакатда ишлаб чиқарилган 1 кг уннинг нархи 1400 сўм этиб белгиланди. Бу эса доннинг ўртача харид қилиш нархидан паст. Натижада бир вақтнинг ўзида ун-тегирмончлик корхоналарининг дебиторлик ва кредиторлик қарзлари кўпайиши билан рентабеллигининг йўқолишига сабаб бўлмоқда. Биргина жорий йилнинг тўққиз ойи давомида улар фермерлардан қарийб 500 миллиард сўм миқдорида қарздор бўлишди.

Шундай қилиб, Вазирлар Маҳкамасининг 866-сонли қарори иқтисодий зарурат туфайли қабул қилиниб, Ўзбекистон раҳбариятидан юқори масъулиятни талаб қилган.

Янги хема

15 октябрдан бошлаб барча буғдой истеъмолчилари уни ҳеч қандай чекловларсиз ва савдо иштирокчилари сифатида фақат биржа орқали сотиб олишни бошладилар. Илгари савдоларда фақат махсус рўйхатга киритилган ташкилотлар қатнаша олар эди.

Шу билан бирга, 2019 йилги ҳосилнинг маҳаллий ғалласи бу жараёндан чиқариб ташланди: нон нархининг кескин кўтарилишига йўл қўймаслик учун ишлаб чиқарилган уннинг нархи маълум вақтгача назорат қилиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрдаги қарорига асосан, маҳаллий ундан тайёрланган шаклли нонни ишлаб чиқариш ва сотиш 2020 йил 1 июлгача қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Бундан ташқари, нархларнинг кескин кўтарилишининг олдини олиш мақсадида 2019 йил ҳосил буғдойининг бир тоннаси ун ишлаб чиқариш учун 1,3 млн. сўм миқдорида улгуржи нархда сотилади.

Буғдойнинг ўртача сотиб олиш ва улгуржи нархи ўртасида келиб чиқадиган 120 минг сўмга тенг салбий тафоввут Молия вазирлиги томонидан қопланади.

Биржада кўрсатилган буғдойнинг бошланғич нархига келсак, у ҳақиқий сотиб олиш нархи ва ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ҳаражатлари, шунингдек бошқа харажатлар асосида сотувчи томонидан шакллантиради.

Шуни тан олиш керакки, 14-октябрдаги қарорга кўра, Ўзбекистон ғаллачилик, ун тегирмончилик ва нон пишириш соҳалари маълум маънода шок терапияси таъсирига тушган эди. Улар билан бирга бутун Ўзбекистон аҳолиси ҳам мазкур терапиядан четда колмади. Зеро, гап энг муҳим озиқ-овқат маҳсулоти ҳақида кетаётган эди.

Бироқ, шундан кейин юқорида тавсифланган чоралар кўрилиши натижасида бу вазият бир оз юмшади. Шу туфайли, нон саноати ҳозирда маълум мувозанат ҳолатига келтирилган бўлсада, унинг кейинги барқарорлигини олдиндан башорат қилиш мушкул.

Таъкидлаш жоизки, иқтисодиётнинг ушбу соҳасидаги вазият қарийб 40 минг фермер хўжалигининг ҳаётига бевосита таъсир қилади, чунки уларда 200 мингдан ортиқ ишчи ва уларнинг қарийб 1,2 миллионга тенг аъзоси ишлайди. Шунингдек, ун тегирмончилик ва нон пишириш заводлари ишчиларини ҳам эътиборга олиш зарур. Ниҳоят, буларнинг барчаси дўконларимиздаги нон нархининг шаклланишига бевосита боғлиқ бўлиб қолмоқда.

Энди нима бўлади:

Вазият қандай ривож топишини билиш учун келгуси йилнинг 1 июлидан кейин бизни кутаётган хавфларни эсдан чиқармаслик керак. Юқорида айтилганидек, айнан шу куни, маҳаллий ундан шаклли нон ишлаб чиқарувчиларини ҚҚСдан озод қилиш муддати тугайди.

Шу билан бирга, донни қайта ишлаш корхоналари учун уннинг ҚҚС бўйича айланмасини ҳисоблаш даври тугаб, кейинчалик ушбу корхоналар Солиқ кодексига мувофиқ ҚҚС тўлашлари лозим бўлади.

Мазкур иккита омил ва бошқа бир қатор сабаблар барчамиз учун жиддий қийинчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

Мутахассис ва соҳа раҳбарларининг фикрича, нархларни пасайтириш эмас, балки уларни барқарорлаштириш учун буғдой, ун ва нон ишлаб чиқарувчиларини ягона мажмуага бирлаштирувчи кластерлар яратиш таклиф этишмоқда. Шу каби класстер бугунги кунда Америка, Европа ва дунёнинг бошқа давлатларида муваффақиятли фаолият олиб боришмоқда.

Шуни ҳамда Ўзбекистонда тўпланган тажрибани ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йил 24 сентябрда "Кластер тизимини босқичма-босқич жорий этиш орқали дон экинларини этиштиришда юқори ҳосил олишни таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарор қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатда 2020 йилда олинадиган ҳосилдан бошлаб бошоқлик экинларни этиштириш ва уларни сотиб олиш учун фермер хўжаликлари ва ташкилотлар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида бошоқли дон ишлаб чиқаришга мўлжалланган дон кластерларини босқичма - босқич ташкил этилиши белгиланган.

Амалиётчилар фикри

Кластерлар яратиш ғояси нон саноатининг деярли барча вакиллари, нон ишлаб чиқарувчилар, хусусан Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Бешкапа Савдо" МЧЖ компаниясининг бошқарувчи директори Зухриддин Хайруддинов томонидан қўллаб-қувватланди. Корхонада кунига саккиз ярим тоннагача нон маҳсулотлари ишлаб чиқарилади, уларнинг 98 фоизини шаклли нон ташкил қилади. Маҳсулотлар Тошкент трактор заводи атрофидаги савдо нуқталари, яқин атрофдаги мактаблар, болалар боғчалари ва соғлиқни сақлаш муассасаларига етказиб берилмоқда.

Йигирма йиллик тажрибага эга бўлган амалиётчи сифатида Хайруддиновнинг таъкидлашича, "кластерлар фермерларни, шунингдек ун заводлари ва нон ишлаб чиқарувчиларини бир бир хиллик тизим асосида ишлашларига имкон беради. Ўзаро муқофиқлашган фаолият юзага келиб, ортиқча оралиқ бўғинлар йўқолади, харажатлар камайиб янги технологияларни фаол жорий этиш давом этади".

Аммо, унинг фикрича, хатолар сонини камайтиришга эришиш лозим. Ҳаммасини пухта ўйлаб кўриш, манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида ҳаракатлар стратегиясини ишлаб чиқиш учун малакали мутахассисларни жалб қилиш мақсадга мувофиқдир.

Бундан ташқари, Хайруддиновнинг сўзларига кўра, мазкур масалада илм-фан вакилларининг кенгроқ ва фаол иштирокини таъминлаш зарур. Улардан юқори сифатли нон ишлаб чиқариш ва истеъмолчилар эътирозларини ҳал қилишга кўмаклашувчи буғдойнинг янги навларини яратиш кутилмоқда.

Пойтахтдаги "Тошкент нон" уюшмаси раиси Маҳмуд Қосимов ҳам бу фикрга қўшилмоқда. Мазкур уюшма Зайнуддин Хайруддинов ва унинг ҳамкасбларини ягона ташкилотга бирлаштирмоқда. Ҳозир Тошкентда 60 га яқин нон ёпиш корхоналари фаолият кўрсатиб, улар томонидан ҳар куни 500 тоннадан ортиқ нон маҳсулотларини ишлаб чиқарилади. Маҳсулотнинг 98 фоизи шакллли нондан иборатдир.

"Аввалом бор, 14-октябрдаги дон, ун ва нонни етказиб беришда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаб берган қарорнинг биз учун нақадар аҳамиятли эканини таъкидламоқчиман. Ушбу ҳужжат нон ишлаб чиқариш саноати корхоналари учун ҳақиқий ва самарали кўмак ҳисобланади. Юқоридан сунъий равишда нархлар ўрнатиб келинганлиги боис, узоқ муддат давомида уларнинг рентабеллик даражаси пасайиб борди ва оқибатда қатор салбий оқибатлар юзага келди ",- деди у.

Маҳмуд Қосимов ушбу оқибатларнинг асосий сабабларини санаб ўтди. Корхоналар керакли ҳажмдаги даромадга эга бўлмаганлиги учун ишчилар ойлик иш ҳаққини муносиб белгилай олишмаган. Шунинг учун кўплаб малакали ишчи ва мутахассислар соҳадан кетиб қолишган.

Бундан ташқари, корхоналарда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш у ёқда турсин, балки янги технологияларни жорий этиш, айрим ҳолларда эса мавжуд ускуналарни яхши ҳолатда сақлаш учун этарли маблаг йўқ эди.

Қосимовнинг сўзларига кўра, биржада ун сотиб олиш прогрессив чорага айланган бўлса-да, бу ҳолат биржа хизматларини учун тўлаш ва брокерларни мукофотлаб бориш заруриятини келтириб чиқарди. Бу харажатлар асосли ва кутилган бўлишига қарамай, улар корхоналар учун қўшимча молиявий юк бўлмоқда.

"Назаримизда, кластерлар ғояси албатта самара беради. Кластерлар нон ишлаб чиқариш бўғинларининг барча иштирокчиларини бирлаштиради, бу эса биринчи навбатда мувофиқлашган ҳаракатлар ва ўзаро манфаатдорлик асосида маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илғор технологияларни жорий этишга, иккинчидан - молиявий ва бошқа харажатларини камайтаришга ёрдам беради", - дея таъкидлади у.

Давлат нуқтаи назари

Ғалла кластерларини яратиш жараёнида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, хусусан унинг таркибига кирувчи аграр тадбиркорликни ривожлантириш, агрокластерлар ва давлат-хусусий шерикчилик бошқармаси асосий роль ўйнамоқда.

Биз ушбу бўлим бош мутахассиси Фаррух Абдуфармоновга мурожаат қилиб, нима сабабдан Вазирлар Маҳкамасининг 24-сентябрдаги қарорида чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик хўжаликлари ва дон маҳсулотларини истеъмол қиладиган ёки қайта ишлайдиган бошқа ташкилотларни дон кластерларини яратишга жалб қилинишига ўрғу берилганлигини сўрадик.

"Гап шундаки, қарорга мувофиқ, кластерларни яратиш 2020 йилдан бошлаб, донли экинлар экиладиган ернинг 20 фоизи ажратилиши билан босқичма-босқич амалга оширилади. Ушбу янги тузилмаларни ташкил этиш жиддий молиявий ва бошқа маблағларни талаб этади. Бунга эса тегишли ресурсларга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг кучи етади. Эътибор берган бўлсаниз, қарорда кластерларни яратиш барқарор фаолият юритаётган чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик хўжаликлари ва фермер хўжаликлари зиммасига юклатилган. Айнан барқарор ишлаётганларга. Ҳукумат ҳужжатида таъкидланганидек, юкори салоҳиятга, хусусан зарур инфратузилма, мулк ва малакали кадрларга эга корхоналарга топширилади"- деб таъкидлади Абдуфармонов. 

Бундан ташқари, Абдуфармонов ушбу йўл аллақачон ўз самарасини бераётганлигини, ҳозирга қадар жойларда кластерлар ташкил этиш бўйича 145 та таклифлар келиб тушганлиги, улардан 137 таси амалга оширила бошланганлиги, яъни фермерлар билан тегишли шартномалар тузилганлиги айтиб ўтди.

Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу кўрсаткичлар ҳукумат томонидан қўйилган вазифаларга тўлиқ мос, чунки юқоридаги таклифлар амалга ошадиган бўлса, уларнинг ҳар-бири яхлит дон кластерига айланади.

Четдан назар ташлаш

Назаримизда, ҳукумат қарорига асосан ғалла кластерлари маълум шартлар асосида фаолият юритишади. Замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш масаласи шулар жумласиндандир. Донли экинларни етиштириш ёки сотиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш (шартномалар асосида), кейинчаклик улардан тайёр маҳсулот ишлаб чиқариб, ички ва ташқи бозорларга етказиб бериш учун улардан фойдаланилади.

Шуни ҳам алоҳида таъкидлаш лозимки, дон кластерларига қайта тикланган ва фойдаланишга топширилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ёки захирага олинган ерларни 50 йилгача, лекин камида 30 йил муддатга ажратиш белгиланган.

Шу ўринда ердан оқилона фойдаланмаганларга нисбатан қатъий чоралар кўриш кўзда тутилган. Масалан, йил давомида ғалла кластерларига ажратилган ер майдонларидан фойдаланмаслик, тупроқнинг кимёвий ва радиоактив ифлосланишига сабаб бўлган ёки унумдорликни пасайишига олиб келадиган агротехник усулларни қўллаш, шунингдек зиммага олинган мажбуриятларни бажармаганлик учун ер участкасига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш назарда тутилган.

Шу билан бирга, юқори самарадорлик билан эгалик қилганларга имтиёзлар бериш белгиланган. Мазкур имтиёзлар ҳукумат қарорида батафсил баён қилинган.

Фан хусусида

Юқорида айтиб ўтилганидек, кластерлар фаолиятида илмнинг иштироки муҳим аҳамият касб этади. Хусусан, маҳаллий буғдой навлари импорт навлардан қолишмаслиги учун мазкур жараёнда селекционер-олимлар иштироки ўта саналади.

Ғалла мустақиллигига интилиб, биз кўп йиллар давомида буғдой сифатига эътибор бермай келдик. Оқибатда истеъмолчилар Қозоғистон шимоли ва Россия жанубида   етиштирилган буғдойни афзал кўришмоқда.

Мамлакатимиз нонвойхоналарида пишириб келинаётган нон фақат импорт қилинган ундан тайёрланмоқда. Чунки маҳаллий буғдой унидан бу учун фойдаланиб бўлмайди. Маҳаллий ун фақат қолипли нон ишлаб чиқариш учун ишлатилиши боис, унинг сифати кўплаб шикоятларга сабаб бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби - корхоналарнинг қониқариз фаолияти эмас, балки унимизда зарурий технологик хусусиятларнинг йўқлигида.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, Қозоғистон шимолининг иқлим шароитлари ва Россиянинг жанубидаги иқлим қуруқлиги биздан фарқ қилиши катта роль ўйнайди. Ғаллакорлар айтишича, ўзбек буғдойи хусусиятларини қуруқ ҳаво массаси белгилайди. Шундай экан, олимлар олдида бу тўсиқни энгиб ўтиш, сифати бўйича импорт қилинадиган нондан кам бўлмаган нонни дастурхонга етказиб беришга имкон берадиган буғдой навларини яратиш вазифаси турибди.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, дон, ун ва нонга эркин нархларнинг жорий этилиши соҳа иқтисодиёти ва аҳолини сифатли нон маҳсулотлари билан таъминлашга албатта ижобий таъсир кўрсатади.

Эркин нархлар мамлакат қишлоқ хўжалигини маҳаллий ва хорижий сармоядорлар учун янада жозибадор қилиб, буғдой ва бошқа турдаги бошоқли экинларни етиштириш жараёнига замонавий инновацион технологияларни жалб қилиш имконини беради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...