Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон ва Россия фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар
Жамият

Ўзбекистон ва Россия фавқулодда вазиятларни бартараф этишда ҳамкорлик қилишга келишиб олдилар

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Россия фавқулодда вазиятлар вазирликлари фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда ўзаро ҳамкорлик қилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот-хизматининг хабар беришича, бу ҳақда Тошкентда Россия Федерацияси Фуқаро мудофааси, фавқулодда вазиятлар ва табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш ишлари бўйича   вазирининг ўринбосари, генерал-лейтенант Алексей Серко ва Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев ўртасидаги учрашув чоғида келишувга эришилган.

Томонлар фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш бўйича икки томонлама ҳамкорлик, таълим алмашинуви ва ФВВ йўналиши бўйича илмий-техник ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишган.

Хабар қилинишича, Алексей Серко Ўзбекистон делегациясини жорий йилнинг май ойида Москвада бўлиб ўтадиган "Комплекс хавфсизлик – 2024" халқаро салонига ташриф буюришга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамизки, 19 февраль куни Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумат раисининг ўринбосари – Саноат ва савдо вазири, иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия ҳамраиси Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+