Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон йўлларида қурилиш ва таъмирлашда қоидабузарликларни аниқлаган фуқароларга пул мукофоти берилади
Жамият

Ўзбекистон йўлларида қурилиш ва таъмирлашда қоидабузарликларни аниқлаган фуқароларга пул мукофоти берилади

20
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кузда Ўзбекистонда йўлларда қурилиш-таъмирлаш ишларининг янги тартиби жорий этилади. Шунингдек, қонунбузарликларни аниқлаган фуқаролар мукофот олишлари мумкин бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Жисмоний шахслар ва мулкчилик шаклидан қатъи назар ҳар қандай юридик шахс томонидан йўллар, тротуарлар ва бошқа йўл инфратузилмаси объектларида қурилиш ишларини олиб бориш, йўл объектини ҳар қандай кўринишда таъмирлаш, бузиш, қазиш, ўзгартириш ёки реконструкция қилиш фақатгина тегишли рухсатнома олингандан сўнг амалга оширилади. 

Рухсатномани расмийлаштириш ва бериш бўйича давлат хизматлари давлат хизматлари марказлари ҳамда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали 5 кун муддатда кўрсатилади. Рухсатнома йўл объектини балансида сақловчи вилоят ёки туман (шаҳар) ҳокимликлари ёхуд бошқа ташкилотлар томонидан, коммуникация тармоқларидаги авария билан боғлиқ ёки бошқа кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда эса туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан берилади.

Рухсатномада йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқи берилган шахс, қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширишнинг мақсади ва муддати, рухсатноманинг ҳақиқийлигини текшириш имконини берувчи QR-код кўрсатилади.

Йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш вақтида рухсатнома ҳамма учун кўринадиган жойга илиб қўйилиши ёки ҳар қандай шахснинг биринчи талабига кўра тақдим этилиши шарт ҳисобланади.

Бундаш ташқари, рухсатнома олмасдан йўл объектида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга оширганлик ёки йўл объектининг аввалги ҳолатини тиклаш бўйича мажбуриятни бажармаслик ҳолати бўйича ҳуқуқбузарлик аниқланишига фаол ёрдам берган шахсларга ундирилган жариманинг 50 фоизи миқдорида мукофот пули берилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...