Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда 15 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда 15 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

56
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 15-17 декабрь кунлари яқинлашиб келаётган совуқлар ҳақида зудлик билан огоҳлантириш эълон қилинган. Кечаси ҳарорат минус 15 даражага тушиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ўзгидромет" хабарига кўра, 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келади.

15 декабрь куни республика бўйлаб ва 16 декабрга ўтар кечаси ёмғир ва қор шаклида ёғингарчилик бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамолнинг секундига 13-18 метргача кучайиши, баъзи жойларда секундига 20-25 метргача бўлиши кутилмоқда.

15 декабрдан бошлаб ҳаво ҳарорати пасайиши кутилмоқда, 16-17 декабрда    кечаси 8-13 даражагача, айрим жойларда 15 даражагача совуқ, кундузи 0-5 даражагача бўлади.

Йўлларда сирпанчиқ бўлиши мумкин.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...