Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Бош прокуратураси асоссиз равишда ҳарбий ва идоравий кийим-бошни кийган, шунингдек, унга тақлид қилган фуқароларни жазолашни таклиф қилди.
Бу ҳақда жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган қонун лойиҳасида айтилади. Ҳужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш таклиф этилмоқда.
Агар у маъқулланса, ҳарбий хизматчилар, вазирлик ва идоралар ходимларининг фарқловчи белгилари ва рамзлари бўлган ҳарбий кийим-бошни бундай ҳуқуққа эга бўлмаган шахслар томонидан кийиш БҲМнинг 2 бараваридан 5 бараваригача (ҳозир бу 824 минг сўмдан 2 миллион сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ҳуқуқбузарлардан кийим-бош ҳам олиб қўйилиши кўзда тутилган.
Тузатишларга кўра, ранги, тикилиши, фарқловчи ва бошқа белгилар бўйича ҳарбий ёки идоравий кийим-бошга ўхшаш кийим кийганлик учун ҳам жарима солинади. Бундай ҳолатда кийим-бош мусодара қилинади ва БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача (2 млн сўмдан 4,12 млн сўмгача) жарима солинади.

Изоҳлар мавжуд емас