Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда ҳайвонларни шафқатсиз муносабатдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланган. Бу ҳақда ҳайвонларни ҳимоя қилиш “Mehr va Oqibat” жамиятига таяниб мухбиримиз хабар бермоқда.
Хабар қилинишича, лойиҳанинг ташаббускори Олий Мажлиснинг собиқ депутати Елена Бабенко бўлган. Айни пайтда ҳужжат Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси томонидан кўриб чиқилмоқда.
"Ўзбекистоннинг зооҳимоя ташкилотлари ва зооволонтёрлари ушбу қонун лойиҳаси бўйича бўлажак ўқишларни интиқлик билан кутишмоқда", — дея таъкидлади жамият.
2021 йилгача Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатизлик ҳеч қандай тарзда жазоланмаган, сўнгра Маъмурий ва Жиноят кодексларида бундай жиноят учун модда киритилган. Агар Маъмурий кодексга мурожаат қилсак, ҳайвонларни ўз манфаати ёки бошқа паст сабабларга кўра қийнаш ёки азоб бериш 1,1 миллион сўмдан 1,8 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.
Жиноят кодексида ҳам 18,7 миллион сўмгача жарима назарда тутилган. Бундан ташқари, жазо сифатида 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари, 1 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 6 ойгача озодликни чеклаш/ маҳрум қилиш ҳам кўрсатилган.
Изоҳлар мавжуд емас