Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда бадиий таржималар учун Огаҳий номидаги халқаро мукофот берилади
Жамият

Ўзбекистонда бадиий таржималар учун Огаҳий номидаги халқаро мукофот берилади

43
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Президент бадиий таржима соҳаси борасида таниқли ўзбек ёзувчиси Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги мукофотни таъсис этган. Танловлар 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ғолиблар қуйидаги номинацияларда аниқланади:

  • ўзбек адабиётининг насрий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

  • ўзбек адабиётининг шеърий асарларидан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

  • ўзбек болалар адабиёти намуналаридан хорижий тилларга қилинган энг яхши таржима;

  • хорижий тилларда яратилган насрий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

  • хорижий тилларда яратилган шеърий асарлардан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима;

  • хорижий тилларда яратилган болалар адабиёти намуналаридан ўзбек тилига қилинган энг яхши таржима.

Мукофот ғолиблари махсус диплом, кўкрак нишони ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари (ҳозир бу 102 миллион сўм) миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланадилар. 

Танловни ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан ғолибларни мукофотлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасига маънавият ва ижод соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси харажатлари сметаси бўйича ажратиладиган маблағлар, шунингдек ташкилотчилар маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...