Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда   балиқ овлашга мавсумий  тақиқ жорий этилди
Жамият

Ўзбекистонда балиқ овлашга мавсумий тақиқ жорий этилди

48
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мамлакатда урчиш мавсумида балиқ ресурсларини ҳимоя қилиш учун маълум вақт оралиғида балиқ овлашга тақиқ кучга кирди. 

Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги 627-сонли Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 80-сонли қарорига мувофиқ қуйидаги сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланади

  • 11 мартдан 31 майгача – Амударё ва Сирдарёда;
  • 26 апрелдан 10 июнгача – Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги табиий сув ҳавзаларида;
  • 16 апрелдан 31 майгача – бошқа барча табиий сув ҳавзаларида. 

Мазкур чора-тадбирлар балиқлар популяциясини сақлаб қолиш ва сув ҳавзалари экотизимларини тиклашга қаратилган. Ҳуқуқбузарлар маъмурий жавобгарликка тортилади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...