Ўзбекистонда бу йил рекорд даражадаги энг иссиқ ёз кутилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда бу йил рекорд даражадаги энг иссиқ ёз кутилмоқда

92

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Синоптикларнинг прогнозларига кўра, 2024 йил ёзи Ўзбекистон тарихидаги энг иссиқ ёз бўлади. Ундан кейин ёғингарчиликсиз қуруқ, илиқ куз ва совуқ қиш келади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ўзгидромет 2024 йилда Ўзбекистонни тарихдаги энг иссиқ ёз кутаётганини маълум қилган.

Мамлакатнинг жанубий ва чўл ҳудудларида ҳарорат 40-45 даражага, Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларида эса 40-42 даражага кўтарилади.

Ёзнинг чидаб бўлмас жазирама даврлари термал депрессия билан боғлиқ – бу синоптик жараён одатда Марказий Осиёдаги энг иссиқ об-ҳаво даври билан боғлиқ. Иссиқлик чўққилари одатда 5-7 кун давом этади ва мавсумда 2-3 марта такрорланади.

Жаҳон метеорология ташкилотининг прогнозларига кўра, айни пайтда об-ҳаво Эл-Ниньо океан ва атмосфера ҳодисаси томонидан "бошқарилмоқда", унинг таъсири камида 2024 йил апрелгача давом этади ва ҳароратнинг янада ошишига сабаб бўлади.

Кейинчалик унинг совуқ “шериги” – Ла-Ниньо Ўзбекистонга ва бутун дунё об – ҳавосига таъсир қилади. Бу ҳодиса иссиқ ёз, қуруқ куз, ёғингарчилик меъёрдан паст ва совуқ қиш билан тавсифланади

Эслатиб ўтамизки, 2023 йил ёзи ҳам Ўзбекистон тарихидаги энг иссиқ ёзлардан бири ҳисобланагн. Синоптикларнинг таъкидлашича, ўтган йилнинг июнь ойи Тошкентда рекорд даражадаги энг иссиқ бўлган. Бу ойда ўртача ҳарорат илгари энг иссиқ деб эътироф этилган 2021 йил июнь ойига нисбатан 0,4 даражага юқори бўлган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+