Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда "чиройли" мобил рақам  бир миллиард сўмга сотилган
Жамият

Ўзбекистонда "чиройли" мобил рақам бир миллиард сўмга сотилган

96
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Электрон ким ошди савдосида   тарихда энг қиммат мобил рақам - 20 000-00-00 сотилган. Харидор бунинг учун 1,07 миллиард сўм беришга тайёр. Шу билан бирга, унинг бошланғич нархи 200 миллион сўмни ташкил этган.

Биржа матбуот-хизматининг мухбиримизга маълум қилишича, лотни сотишдан тушган пул беш кун ичида келиши керак. Акс ҳолда, битим бекор қилиниши мумкин.

Таъкидлаш керакки, рақам янги OQ уяли алоқа оператори тизимида рўйхатдан ўтган.

Жорий йилнинг 20 март ҳолатига кўра, бошланғич нархи 300 миллион бўлган энг қиммат лот – 50 111-11-11 Ucell мобил операторига тегишли. Бошланғич нархи 29,99 минг сўмни ташкил этадиган энг арзон рақамни Uztelecom сотмоқда.

Онлайн мобил рақамлар ким ошди савдоси 2019 йилдан бери ишлайди. Шу вақт ичида унда 13,7 мингта "чиройли" рақам сотилган. Яна 8,8 мингта рақам савдога қўйилган.

Ким ошди савдоси қоидаларига кўра, ғолиб беш кун ичида тузилган битим бўйича барча молиявий мажбуриятларни қоплаши ва кейинги ўн кун ичида уяли алоқа компаниясидан рақамни расмийлаштириши керак.

Иштирокчилар савдолар бошланишидан олдин биржанинг ҳисоб-китоб-клиринг палатасидаги ҳисоб рақамга бошланғич нархнинг 10 фоизи ва биржа хизматлари учун битим суммасининг 3 фоизи миқдорида омонат қўйишлари шарт.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...