Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 6 февраль куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида кузатилаётган ёғингарчилик дам олиш кунларига келиб тўхтайди. Шанба ва якшанба кунлари республика бўйлаб қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундузи 15 даража илиққача кўтарилади.
Бугун, куннинг биринчи ярмида республика бўйлаб ёмон (ёмғир, қор) бўлади. Ҳарорат кундузи 1–6° илиқ, шимолда 2–7° совуқ бўлади.
7 февраль куни Фарғона водийсидан ташқари барча ҳудудларда ёғингарчилик тўхтайди. Ҳаво ҳарорати кундузи 7–12° илиқгача кўтарилади.
Якшанба куни бутун республика бўйлаб қуруқ об-ҳаво кузатилади. Кундузи ҳарорат янада кўтарилиб, 10–15° илиқни ташкил этади.
Пойтахтда ҳам дам олиш кунлари баҳорий ҳаво кузатилади.
Шанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 0° атрофида, кундузи 9–11° илиқ.
Якшанба энг илиқ кун бўлади. Кечаси 1–3° илиқ, кундузи 13–15° илиқ бўлади.
Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик давом этади. Энг муҳими — қор кўчиши хавфи сақланиб қолмоқда.
Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол тезлиги 6 ва 8 февраль кунлари айрим жойларда 13–18 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Изоҳлар мавжуд емас