Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янги тизими жорий этилади
Жамият

Ўзбекистонда электр энергиясини ҳисоблашнинг янги тизими жорий этилади

120

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 1 августдан бошлаб мамлакатда электр энергияси учун ҳисоб-китобларнинг янги тизими ишга тушади, бу ҳақда "Ҳудудий электр тармоклари" АЖнинг биринчи ўринбосари Анвар Ғайбуллаев матбуот анжуманида маълум қилган.

Кадастр маълумотлари ва битта истеъмолчига ёзилган ҳисоблагичлар сони замонавий тизимга киритилади. У 2022 йил охирида ишлаб чиқилган ва бугунги кунда пойтахтнинг Яккасарой туманида   синов режимида жорий қилинган.

Таъкидланишича, ҳозирги вақтда етказиб бериладиган электр энергиясини ҳисоблаш 2012 йилда йўлга қўйилган биллинг тўлов тизими асосида амалга оширилмоқда.

Янги ҳисоб-китоб тизимида абонент маълумотларига қўшимча равишда кадастр маълумотлари ва битта истеъмолчига ёзилган ҳисоблагичлар сони ҳам бўлади. Бундан ташқари, назорат иши учун абонентлардан олинган шикоятлар, таклифлар ва уларнинг сони қайд этилади.

Шунингдек, тизимнинг мобил иловаси ишлаб чиқилаётгани ҳақида хабар берилган, у орқали амалга оширилган тўловлар ва истеъмол қилинган электр энергияси миқдори тўғрисида маълумот олиш мумкин бўлади.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...