Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2025 йил 1 февралдан бошлаб юқори тезликдаги ва тезюрар поездларга чипталар нархи оширилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Afrosiyob поездининг бизнес-класс ва VIP вагонларига чипталар 25 фоизга, эконом-классга 20 фоизга кўтарилади. “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” йўловчи тезюрар поездларига тарифлар эса 30 фоизга ошади.
Afrosiyob юқори тезликдаги электропоездларга чипталар нархи қуйидагича бўлади:
Тошкент – Бухоро:
- VIP – 994 000 сўм;
- Бизнес – 751 000 сўм;
- Эконом – 484 000 сўм.
Тошкент – Қарши:
- VIP – 854 000 сўм;
- Бизнес – 634 000 сўм;
- Эконом – 406 000 сўм.
Тошкент – Самарқанд:
- VIP – 619 000 сўм;
- Бизнес – 450 000 сўм;
- Эконом – 294 000 сўм.
"Ўзбекистон темир йўллари" матбуот хизматининг маълум қилишича, нархларнинг ошиши темир йўл инфратузилмасини такомиллаштириш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш билан боғлиқ. Шунингдек, нархлар ошиши янги электропоездларни сотиб олиш, вокзалларни модернизация қилиш ва йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга қаратилган.
Изоҳлар мавжуд емас