Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонликлар қимор ўйинлари платформаларига пул ўтказа олмайдилар. Мазкур чора бугун давлат раҳбарининг кучга кирган қарори билан кўзда тутилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ҳужжатга мувофиқ, тижорат банкларига ўзбекистонликларнинг банк карталаридан мамлакатимизнинг норезидент ташкилотларига, агар улар қимор ўйинларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этса, трансчегаравий пул ўтказмаларини амалга ошириш тақиқланди.
Қимор ўйинларида ноқонуний иштирок этиш имкониятини берувчи Интернет-ресурслар Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан тегишли реестрга киритилади.
Эслатиб ўтамизки, ўтган йили Ўзбекистон Адлия вазирлиги қимор ўйинларини ташкил этиш, тарғиб қилиш ва иштирок этиш учун жавобгарликни кучайтиришни таклиф қилган эди. Ўйинчиларни БҲМнинг 10 баравари (бугунги кунда 340 минг сўм) миқдорида жарима билан жазолаш белгиланган эди.
Изоҳлар мавжуд емас