Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда фуқароларнинг розилигисиз тасвирга олишни тақиқлаш таклиф қилинди
Жамият

Ўзбекистонда фуқароларнинг розилигисиз тасвирга олишни тақиқлаш таклиф қилинди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистонда фуқароларнинг рухсатисиз фото ва видеотасвирга олишни тақиқловчи қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган. Ҳужжат билан Фуқаролик ва Меҳнат кодексларига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритиш назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Batafsil.uz. мухбири хабар бермоқда.

Таклиф этилаётган ФКнинг 100-1-моддасига кўра, тасвирда шахсни акс эттириш ва ундан кейинчалик фойдаланишга фақат ушбу шахснинг розилиги билан йўл қўйилади. Вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз шахсларга нисбатан уларнинг ота-оналари ёки қонуний вакиллари рухсат бериши керак. Инсон вафот этганидан сўнг, унинг тасвиридан фойдаланишга розилик меросхўрлар томонидан берилиши лозим.

Шу билан бирга, тасвирга олиш учун қуйидаги ҳолатларда розилик талаб қилинмайди:

• давлат хизматчиларини ўз хизмат вазифаларини бажариш пайтида тасвирга олишда;

• оммавий тадбирларни, шу жумладан тўй ва бошқа тантаналарни суратга олиш ва видеотасвирга олишда;

• очиқ манбалардан олинган тасвирлардан фойдаланилганда;

• хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўрнатилган видеокузатув камералари ёзувлари қўлланилганда.

Шунингдек, Меҳнат кодексига ўзгартиришлар киритиш, унда ходимлар тасвирини меҳнат муносабатлари доирасида ҳимоя қилишни белгилаш таклиф этилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига маълумотларни олиш учун яширин техник воситалардан фойдаланганлик учун БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача (3,75 млн сўмдан 15 млн сўмгача) миқдорда жарима солишни назарда тутувчи янги 46-1-модда киритилмоқда. Бундай ҳолларда қурилма мусодара қилинади.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...