Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Швейцариянинг Globogate Concept AG компанияси Германиянинг соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлаш учун ходимларни саралашни бошланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ҳозирда турли бўлимларда камида икки йиллик иш стажига эга бўлган ҳамшираларни ёллаш кетмоқда. Иш шароитлари немис ҳамширалари билан бир хил бўлади, яъни ойига 2450 евродан бошлаб маош, шунингдек, суғурта, таътил ва иш жараёнида имтиёзлар ва доимий ёрдам кўрсатилади.
Номзодларга қўйиладиган талаблар:
-
39 ёшдан катта бўлмаган
-
стационарда ишлаш тажрибаси (стоматология, фармация, гинекология, шошилинч тиббий ёрдам, педиатрия, поликлиника-патронаж, акушерлик соҳаларида ишлайдиган номзодлар қабул қилинмайди)
-
судланмаганлик
-
жисмонан соғлом бўлиш
-
тиббиёт коллежини тугатганлик (диплом)
Танланган номзодлар Ангренда ташкил этилган немис тили курсларида 10 ой ўқишлари керак. Ўқиш пайтида уларга бошқа иш билан шуғулланиш тақиқланади. Курсларни тугатгандан сўнг, Тошкентдаги Гёте институтида имтиҳон топшириш керак бўлади, ундан муваффақиятли ўтган номзодлар Германияга юборилади.
Лойиҳада иштирок этишни истаган фуқароларга қуйидаги шароитлар берилади:
-
Ангренда бепул турар жой
-
6 ой давомида стипендия.
Шунингдек, Швейцария томони қуйидаги харажатларни қоплайди:
-
Тошкентдаги Гёте институтида тил даражасига имтиҳон топшириш
-
ҳужжатларни таржима қилиш ва тасдиқлаш
-
ўқув дастурини муваффақиятли тугатган номзодлар учун Германияда виза олиш ва ишга жойлашиш
-
Тошкент халқаро аэропортидан Германияга авиачипта ва Германия аеропортидан иш жойигача трансфер.
Рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги шаклни тўлдириш лозим https://forms.gle/a5EK76FsnFSPB64Z6
Маълумот учун: 71-202-33-55 (қўш. 66) +99895 844-00-50 ёки 1282.қисқа рақами
Изоҳлар мавжуд емас