Ўзбекистонда интеллектуал мулкни бузганлик учун жарималар оширилади
Жамият

Ўзбекистонда интеллектуал мулкни бузганлик учун жарималар оширилади

16

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш режалаштирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун жазони кучайтириш, янги жавобгарлик чораларини жорий этиш, контрафактга қарши курашишда адлия органларининг ваколатларини кенгайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллаган.

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳужжат муаллифлик ва патент ҳуқуқларини бузганлик учун жарималарни сезиларли даражада оширишни назарда тутади.

Лойиҳада маъмурий санкцияларни оширишдан ташқари, янги жавобгарлик чоралари, жумладан, патент ҳуқуқларини бузишда фойдаланилган буюмларни қўшимча маъмурий жазо чораси сифатида мусодара қилиш, контрафакт маҳсулотларни ҳуқуқбузарлар ҳисобидан йўқ қилиш ҳам киритилмоқда.

Бундан ташқари, муаллифларнинг номулкий ҳуқуқларига тажовуз қилганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш, шунингдек, ноқонуний фойдаланиш учун санкциялар назарда тутилган интеллектуал мулк объектлари рўйхатини кенгайтириш режалаштирилмоқда.

Адлия вазирлигининг таъкидлашича, жазо чораларини кучайтириш интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашнинг самарали воситасига айланади, қалбаки маҳсулотлар айланмасини камайтиришга ёрдам беради ва муаллифлик ҳуқуқи эгаларининг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиради.

Адлия вазирлиги ушбу қонун лойиҳасининг қабул қилиниши интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш тизимини мустаҳкамлаш, контрафакт маҳсулотлар айланмасини камайтириш, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ва Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнини тезлаштиришга хизмат қилишини билдирган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...