Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларни уйда даволаш бошланди. Мутахассис бу қандай кечаётгани  ҳақида айтиб  берди
Жамият

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганларни уйда даволаш бошланди. Мутахассис бу қандай кечаётгани ҳақида айтиб берди

1699
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. 5-июлдан бошлаб Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволашнинг янги механизми ишга туширилди. Хусусан, "ковид"нинг енгил шаклига чалинган беморларга уйда даволанишга рухсат берилди. Бу нимани англатиши ва даволаниш жараёни қай тарзда кечиши ҳақида Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори, профессор Хабибулла Оқилов айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, 30 июнь куни Республика махсус комиссияси томонидан ушбу қарор қабул қилинишидан олдин ҳам маҳаллий мутахассислар жаҳон тажрибасини, касалликнинг кечиши, даволаш усулларини синчковлик билан ўрганиб чиқиб, бундай таклифни билдиришган эди.

Энди коронавирус билан касалланган барча беморлар уч гуруҳга бўлинади. Биринчиси - касаллиги енгил ёки аломатсиз кечган беморлар. Иккинчи гуруҳга - тана ҳарорати юқори бўлганлар, учинчи гуруҳга эса оғир асоратлари мавжуд беморлар киради.

"Янги қоидаларга кўра, касаллиги енгил ёки аломатсиз кечаётган биринчи гуруҳга мансуб беморларга уйда даволанишга рухсат берилди. Бундай беморлар яшаш жойлари бўйича шифокорлар томонидан кузатиб борилади. Уларнинг ҳарорати, аксириши борми ёки йўқми, ҳид ва таъмни билиши, йўталиши албатта теширилади ”,- деди у.

Агар ушбу аломатлар пайдо бўлса, одамнинг ўзи оилавий поликлиникага ёки Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги махсус Call-марказига қўнғироқ қилиши мумкин.

"Бу қоидаларнинг биринчи банди. Иккинчи банди мажбурий карантинга тааллуқлидир. Агар илгари юқтирганлар билан дастлабки алоқада бўлган барча фуқароларимиз 14 кун давомида стационар карантин ҳудудларга жойлаштирилган бўлса, эндиликда тегишли шароитлар мавжуд бўлган тақдирда карантинни уйда ўтиш мумкин. Агар бундай шароитлар мавжуд бўлмаса ва фуқаро карантин марказида бўлишни хохламаса, унга ушбу кунларни ўз ҳисобидан махсус рўйхатдаги меҳмонхоналардан бирида ўтишга рухсат берилади ”, - деди Оқилов.

Карантин қоидаларига амал қилиш ва уйда даволанишни назорат қилиш Ички ишлар идоралари, Миллий гвардия, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига юклатилган.

Экспертнинг таъкидлашича, яна бир янги қоида шундан иборатки, уй шароитида ҳам, шифохонада ҳам касаллиги аломатсиз кечаётган беморларни кузатиш вақти 10 кунгача қисқартирилади. Яъни, агар 10 кун ичида аломатлар аниқланмаса, унда одам рўйхатдан чиқарилади.

Унинг сўзларига кўра, ҳудудий эпидемиология осойишталик марказларига коронавирус учун тестларни ўтказишга рухсат берилганлиги узун навбатларни бартараф қилишга қилишга имкон берадиган яна бир муҳим масала ҳисобланади. Бу жараённинг ўзини ҳам тезлаштиради, чунки ПЦР таҳлилини ўтказиш учун 6 дан 8 соатгача вақт керак бўлади, навбат катта бўлганлиги сабабли жавобни икки-уч кун давомида кутишга тўғри келган.

Окиловнинг қўшимча қилишича, шу ҳафтадан бошлаб организмда коронавирусга қарши антитаначаларни аниқлаш учун иммуноферментли таҳлилларни ўтказиш бошланмоқда. Бу таҳлилларни хусусий тиббиёт муассасаларига ҳам ўтказишга рухсат берилган.

"Шуни таъкидлаш муҳимки, карантин қоидалари ва уйда даволаниш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ва бошқа турдаги жазолар мавжуд", - деди Хабибулла Оқилов.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...