Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Кейинги пайтларда Ўзбекистонда вирусга қарши "Ремдесивир" препарати ва гриппга қарши "Инфлювак" вакцинасига кескин тақчиллик кузатилмоқда. Биринчи дорининг нархи 1.8 миллион сўмга, иккинчисининг эса 250 минг сўмга ошган. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда.
Бу ҳолат Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги томонидан ўрганиб чиқилган. Агентликда мавжуд маълумотга кўра, дорихоналар сотилган дори-дармонларга уларни сотиб олган улгуржи нархнидан 20% дан ортиқ миқдорида қўшимча устама белгилаш ҳуқуқига эга эмас. Ўз навбатида улгуржи компаниялар Ўзбекистонга олиб кирилган ёки ишлаб чиқарилган дори воситаси базавий нархнинг 15% дан ортиқ савдо устамасини белгилаши мумкин емас.
2020 йилнинг 9 ойи давомида мамлакатга 2 миллион долларга тенг 56 109 қутидан ортиқ "Ремдесивир" препарати импорт қилинган.
Агентлик ҳисоб-китобларига кўра, ушбу препаратнинг энг арзон чакана нархи 457 минг сўм, энг қиммати - 3 миллион 836 минг сўм бўлиши керак. Ўртача чакана нархи 1 миллион 66 минг сўмни ташкил этади. Бу тафовут маҳаллий импортчилар томонидан нархнинг турлича декларация қилинганлиги, шунингдек, ишлаб чиқарилган мамлакатига боғлиқ.
Бундан ташқари, 2020 йилнинг 9 ойи давомида мамлакатга умумий нархи тахминан 800 минг долларни ташкил этган 155 490 дона "Инфлювак" препарати олиб келинган.
Ушбу гриппга қарши вакцинанинг энг арзон чакана нархи 69 минг сўмдан, энг қиммати – 102 минг сўмдан ошмаслиги керак. Ўртача чакана нархи 86 минг сўмни ташкил қилади. Гриппга қарши вакцинасининг энг қиммати– 4 валентлик, энг қиммати – 3 валентлик ҳисобланади.
Агентлик дори-дармонлар учун максимал чакана нархларни кузатишни, улгуржи омборлардаги дори-дармон қолдиқлари ва уларни келгусида етказиб бериш прогнозларини ўрганишни ва нархларни ошириб юборишга қарши кураш чораларини кўришни давом этмоқда.
Агентлик тадбиркорлик субъектларига шуни эслатиб ўтмоқдаки, лицензиялаш талаблари ва шартлари, шу жумладан дори-дармонларни нархлаш тартибининг дорихоналар томонидан тизимли (бир йил ичида икки ёки ундан кўп марта) равишда бузилиши қўпол қоидабузарлик ҳисобланади ва лицензияловчи идорага дорихона лицензиясини бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, расмийлаштирилмаган товарларни сақлаш, товарларнинг ҳақиқий нархидан далолат берувчи ҳужжатларни сохталаштириш ёки йўқ қилиш, сотилган товарлар нархларини ҳужжатларда ҳақиқийсидан камайтириб кўрсатиш солиқ базасидан яширилган сумманинг йигирма фоизи миқдорида жарима солишига олиб келади.
Изоҳлар мавжуд емас