Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда мусулмонларга биткоин ва бошқа криптовалюталардан фойдаланишдан сақланиш  тавсия этилмоқда
Жамият

Ўзбекистонда мусулмонларга биткоин ва бошқа криптовалюталардан фойдаланишдан сақланиш тавсия этилмоқда

60
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги фатво маркази криптовалютадан фойдаланишни шариат томонидан маъқулланмаган номақбул хатти-ҳаракатлар қаторига киритган. Бу ҳақла мухбиримиз хабар бермоқда. 

Фатволар маркази буни қуйидагича асослаган: 

  • крипто валютанинг нархи кескин ўзгариб туради, бу эса шариат томонидан тақиқланган қимор ўйинлари элементларини яратади;

  • пул чиқариш-давлатнинг ҳуқуқи ва мажбурияти, давлатлараро тақсимланган валюта шариат томонидан маъқулланмайди;

  • пулни ҳамма қабул қилиши керак, ҳар бир киши ундан эркин фойдаланиши керак – криптовалюта бу талабга жавоб бермайди;

  • криптовалютанинг аниқ келажаги йўқ, унинг нархи доимо ўзгариб туради, бу эса уни қўллашни имконсиз қилади;

  • криптовалютадан фойдаланишда фирибгарлик хавфи катта, бу эса ундан фойдаланишни номақбул қилади. 

Мусулмонларга криптовалютанинг салбий хусусиятлари сақланиб қолгунча уни ишлатишдан сақланиш тавсия этилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...