Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугундан бошлаб совуқ ва нам ҳавони илиқ баҳорий кунлар алмашади. Синоптиклар 18 даражагача иссиқ ҳаво бўлишини айтишмоқда. Бироқ, мухбиримиз берган хабарга кўра, 8 март – жума куни пойтахтда камроқ ёмғир ёғади, тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик кучли бўлиши кутилмоқда.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати ошишни бошлади, бу иш ҳафтасининг охиригача давом қилади: айни пайтдаги 4-9 даражадан ҳарорат 13-18 даражагача исийди. Туни ҳарорат эса 2-5 даража совуқдан 2-5 даража илиқгача кўтарилади.
4- 7 март кунлари деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ёғингчарчиликсиз об-ҳаво кузатилади.
6-8 март кунлари тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кузатилади. Республиканинг айрим жойлприда туман ва шамол тезлиги 15-18 м/сгача бўлиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкентда: ҳарорат кечалари 0-2даража совуқдан 3-5 даража илиққача, кундузи 5-7 даража илиқдан 15-17даражагача кўтарилади.
Жума кунига қадар Тошкентда ёғингарчилик бўлмайди, 8 март куни эса ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Тунги ва эрталабки пайтларда туман кузатилади. Шамол шарқдан эсиб, тезлиги 3-8 м/сни ташкил қилади.
Изоҳлар мавжуд емас