Ўзбекистонда одамлар фотосуратларидан уларнинг рухсатисиз фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик меъёрлари пайдо бўлади
Жамият

Ўзбекистонда одамлар фотосуратларидан уларнинг рухсатисиз фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик меъёрлари пайдо бўлади

771

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Адлия вазирлигининг маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз маълум қилишича, Ўзбекистонда одамлар фотосуратларидан уларнинг рухсатисиз фойдаланишни тартибга солувчи қонунчилик меъёрлари пайдо бўлади.

Адлия вазирлиги берган маълумотга кўра: "Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Кодексининг 99-моддасига асосан, шахснинг тасвирга бўлган ҳуқуқи - ажралмас ва даҳлсиз ҳисобланади. Бироқ, миллий қонунчилигимизда фуқароларнинг суратга бўлган ҳуқуқ дахлсизлиги чегаралари аниқ белгиланмаган. Хусусан, қонунчиликда фуқародан уни суратга олиш, шунингдек оммавий тадбирлар ёки жамоат жойларида олинган фотосуратлардан фойдаланиш учун рухсатини олиш ёки олмаслик каби масалалар назарда тутилмаган”.

Вазирлик вакилларининг айтишича, ҳозирда маълумот тарқатишнинг содда ва тезкор усуллари тараққий этган бир пайтда мазкур ҳолат жамиятда, шу жумладан Интернетда ҳам айрим низоли вазиятлар ва тушунмовчиликларга сабаб бўлмоқда.

Адлия вазирлиги томонидан хорижий мамлакатларнинг (Аргентина, Австрия, Бельгия, Дания, Хитой, АҚШ, Исроил, Италия, Россия, Швеция ва бошқалар) ушбу йўналишдаги қонунчилиги ўрганиб чиқилганда, уларда фото ва видео суратга олиш учун шахснинг рухсати талаб қилинмаслиги аниқланган.

Бироқ, Бразилия, Испания ва Швейцарияда одамни фотосуратга тушириш учун унинг рухсатини олиш шарт. Хусусан, Швейцарияда ҳар қандай вазият ва жойда ҳам инсоннинг ташқи қиёфасини суратга олиш унинг ҳуқуқларининг бузилиши ҳисобланади.

Шу билан бирга, кишининг фотосуратлари ёки видео тасвирларини тарқатиш билан боғлиқ баъзи ҳолларда унинг рухсати талаб қилинмайди. Масалан, оммавий тадбирлар (концертлар, оммавий сайл ва бошқалар), жамоат жойларида (ўқув муассасалари, ҳайвонот боғлари, истироҳат боғлари ва бошқалар) (Дания, Франция, Россия) олинган фото ва видеосуратлар шулар жумласидандир. Шунингдек, агар олинган суратлар фақат илмий, педагогик ёки маданий мақсадларда фойдаланилса (Чехия), бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ёки амалга ошириш, шунингдек, давлат ёки жамоат манфаатлари йўлида ишлатилган тақдирда ҳам рухсат олиш шарт эмас (Бразилия, Канада).

"Ўрганиш натижаларига кўра, шунингдек ушбу масаланинг долзарблигини инобатга олган ҳолда, Адлия вазирлиги шахснинг тасвирга бўлган ҳуқуқини амалга ошириш механизмларини аниқлаштирувчи меъёрларни миллий қонунчиликка киритиш масаласини кўриб чиқмоқда", - деб таъкидлади вазирлик.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+