Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда скутер ва мопедларда вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномасиз юришга рухсат юерилди
Жамият

Ўзбекистонда скутер ва мопедларда вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномасиз юришга рухсат юерилди

915
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 2024 йил 1 январга қадар скутер ва мопедларда вақтинчалик ҳайдовчилик гувоҳномасиз юришга рухсат берилди. Бу ҳақда президентнинг тегишли қарорига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Гап энг юқори конструктив тезлиги соатига 50 километрдан, иш ҳажми 50 см3 дан ошмайдиган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттдан ортиқ ва 4 киловаттдан кам бўлган электр двигателли икки ёки уч ғилдиракли транспорт воситалари, шу жумладан, худди шундай тавсифларга эга бўлган мопед, квадрицикл (квадроцикл), трицикл, скутер ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишга мослаштирилган бошқа механик мосламалар ҳақида кетмоқда.

Бунда, мазкур бандда кўрсатилган транспорт воситаларида ҳаракатланаётган шахслар мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари зарур.

Бу қарор хизмат кўрсатиш соҳаси, хусусан, умумий овқатланиш ва товарларни етказиб бериш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар фаолияти ривожланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинган.

Ўзбекистоннинг амалдаги йўл ҳаракати қоидаларида мопедлар, скутерлар, квадроцикллар ва трициклларни бошқариш учун "A" тоифадаги гувоҳнома талаб этилади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+