Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда стерилизация қилинган дайди  мушуклар ўнг қулоғининг  учини кесиш бошланди. Бу ҳайвонларга ёрдам бериш мақсадида  қилинмоқда
Жамият

Ўзбекистонда стерилизация қилинган дайди мушуклар ўнг қулоғининг учини кесиш бошланди. Бу ҳайвонларга ёрдам бериш мақсадида қилинмоқда

639
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. "Mehr va Oqibat" ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамияти томонидан "Cat Cut" лойиҳаси бошлаб юборилди. Ҳайвонларни қайта операцияга тортмаслик учун стерилизация қилинган кўча мушуклари ўнг қулоғининг учи кесилмоқда. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири маълум қилмоқда.

Дайди мушукларни стерилизация қилиш ҳаракати тобора оммалашиб бормоқда. Бу борада ветеринария шифокорлари операция қилинган мушукларни иккинчи ёки ҳатто учинчи марта олиб келиш ҳолатларига дуч келишмоқда. Ушбу муаммони ҳал қилиш ва дайди ҳайвонларни ҳимоя қилиш учун зооҳимоячилар бошқа давлатлар тажрибасига мурожаат қилишган.

Биринчи уриниш муваффақиятиз тугаган. "Mehr va Oqibat" жамияти мушуклар қулоғига ўрнатиладиган махсус клипсларнинг синов партиясини сотиб олди. Бироқ, клипслар ўзини оқламади - қулоқ узоқ вақт битмаслиги боис, ҳайвонни парвариш қилиш зарурияти юзага келган.

Кейин зооҳимоячилар бошқа бир усул - қулоқларни кесишга қарор қилишди. Ушбу усул Австралия, Буюк Британия, Италия, Исроил, Туркия, Корея, Янги Зеландия, Дания, АҚШ ва Францияда қўлланилади. Ўнг қулоқнинг учи жарроҳлик операцияси пайтида умумий наркоз остида кесилади. Иккинчи вариант муваффақиятли якунланган - мушукнинг кесилган қулоғи икки кун ичида битган.

Шундан сўнг, Mehr va Oqibat ушбу усулнинг қўлланилишини маъқуллаб, бугунги кунга қадар Cat Cut лойиҳаси доирасида ўнта дайди мушук стерилизация қилинган ва уларга тегишли белги қўйилган.

"Эндиликда бизнинг мақсадимиз - ўнг қулоғининг учи кесилган ҳайвонлар стерилизация қилинган, эмланган ва уларнинг шартли эгалари борлигини ҳокимликларимизга етказишдан иборат. Бундан кўзланган мақсад шуки, дайди ҳайвонларни ушлаш хизмати вакиллари уларга тегмаслигини таъминлаш зарур. Шаҳар аҳолиси эса бундай мушуклар қутуришга қарши эмланганлиги, стерилизация қилинганлиги ва ҳатто паспорт ҳам берилганлигини билиб, асло безота бўлмасликлари лозим", - дейишди зооҳимоячилар.

Шу билан бирга, жамият аъзолари дайди мушукларни ўз ҳисобидан стерилизация қилган барча лоқайд бўлмаган фуқароларни ҳайвонларни қайта операция қилишдан ҳимоялаш учун лойиҳани қўллаб-қувватлашларини сўраб қолади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+