Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда уй-жой-коммунал хизмат кўрсатишнинг бошқарув тизими  яна  ислоҳ қилинади.  Кўп  қаватли уйларда  яшовчиларни  нималар  кутмоқда?
Жамият

Ўзбекистонда уй-жой-коммунал хизмат кўрсатишнинг бошқарув тизими яна ислоҳ қилинади. Кўп қаватли уйларда яшовчиларни нималар кутмоқда?

1219
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон яна уй-жой-коммунал  хизмат кўрсатишнинг бошқарув  тизими  ислоҳ қилишга киришмоқда. Биз кўп  қаватли   уйларда  яшовчиларни  нималар  кутаётганидан  асосийларини   саралаб  олдик.

Бу президентнинг "Кўп қаватли уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги фармонида назарда тутилган. Ҳужжатнинг  имзолангани ҳақида "Ўзбекистон 24" телеканали хабар берган. Бошқа очиқ манбаларда   қарор тўғрисида   маълумот  келтирилмаган.

Лойиҳа қаерда ва қандай амалга оширилади

Биринчи босқичда лойиҳани Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги 15та танланган ҳудудда амалга ошириш режалаштирилган. Бу ерда 180 минг киши истиқомат қиладиган 1227 та кўп қаватли уйларни  бошқариш ва уларга техник хизмат кўрсатишнинг янги тизими  жорий этилади.

Бошқарув компаниялари танланган ҳудудларда жойлашган барча хусусий уй-жой  ва ташкилотларга коммунал ва таъмирлаш хизматларини кўрсатади.

"Кўп қаватли уйларни бошқариш, умумий мулкни сақлаш, шунингдек, унга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича очиқ  тендер ўтказилади. Бу ҳудудларда мактаблар, болалар боғчалари, лицейлар, коллежлар ва бошқа   шу ижтимоий объектлар  мавжуд бўлиб, улар ҳам бошқариш ва сақлаш учун йўналтирилади", - деди Уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ёрдамчиси Артём Крескос.

Унинг сўзларига кўра, вазирлик томонидан ушбу бошқарув компаниялари фаолияти устидан қатъий назорат ўрнатилади.

Бундан  кейин  бошқарув компанияларига уларга  ишониб топширилган ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш вазифаси юклатилади. Турли  авария ҳолатларини тезда бартараф этиш учун куну-тун ишлайдиган диспетчерлик хизмати  фаолият юритади.

Шунингдек, давлат  буюртмачилари ҳисобланган мактаблар, касалхоналар, болалар боғчалари ва ОТМларга   коммуникация, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш  учун   бошқарув компаниялари  махсус рухсатнома оладилар. Барча ишлар  тўғридан-тўғри шартнома асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, компаниялар муҳандислик коммуникация тизимларини қуриш ва модернизация қилиш ҳуқуқини қўлга киритадилар.

Ҳар йили  бошқарув компанияси кўп қаватли  уйларнинг  устунли ва   бошқа  конструкцияларини текшириши керак бўлади. Бундан ташқари,  бошқарувчи    келиб тушган  даромад ва   олинган  фойда бўйича ҳар олти ойда уй-жой мулкдорларига ҳисобот бериши  талаб этилади.

Ҳар бир ҳудуд, ҳар бир уйнинг ўз кадастр паспорти бўлади. Бунинг натижасида хокимиятлар ҳузуридаги ободонлаштириш бошқармалари ва бошқарув компанияларининг  вазифалари аниқ ажратилади. Айни пайтда бу йўналишда жуда кўп келишмовчиликлар мавжуд, ким қайси ҳудуд учун жавобгарлиги мавҳум ва кадастр туфайли бу муаммо ҳал қилинади.

Хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати (ХУЖМШ)  кредитларининг қайтарилиши

Ҳозирги кунда ХУЖМШда  1,4 трлн. сўмлик кредит  қарздорлиги мавжуд бўлиб, шундан 277 млрд. сўми муддати ўтган дебитор қарздорлик  ҳисобланади. Шу муносабат билан янги бошқарув компаниялари фаолияти бошлангандан сўнг маҳаллий  ҳокимликларининг  кафиллиги асосида муддати ўтган қарзлар учун тўловлар уч йилга узайтирилади.

"Айни пайтда, қарздорлик   борлиги   туфайли  бошқарув компаниялари   ХУЖМШнинг  хўжалигини  тўлиқ ўз  зиммасига  ололмайди, чунки даромаднинг  барчаси  қарздорликни ёпишга  кетади. Шуни  инобатга  олган ҳолда, тизим энди ўзгартирилади, яъни  бошқарув компанияси маълум ҳудудни  эгаллаганидан  уч йил  ўтсагина, барқарор даромад   кутилмоқда", - деди Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маслаҳатчиси Шерзод Зокирхонов.

Кўп қаватли  уйларни  таъмирлаш

Ҳужжат  билан  махсус режа тасдиқланган бўлиб, унга кўра 2021-2025 йилларда 6085 та  кўп қаватли  уйлар  капитал таъмирланади ва шу мақсадга 734 млрд. сўм маблағ  ажратилади.

"Кўп қаватли  уйларни  таъмирлашни молиялаштириш қуйидаги схема бўйича амалга оширилади: 30% – Уй-жой коммунал хўжалиги фонди маблағлари, қолган қисми - давлат бюджети томонидан ажратилади. Бу нима беради? Илгари,  капитал  таъмирлаш учун  имтиёзли кредитлар олинган бўлса, йиллар ўтиши  билан бу кредитлар   муаммоли  бўлиб қолди. Энди фақат давлат дастури шаклидаги субсидия берилади", - деди Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг  бўлим бошлиғи Ҳанифа Икромова.

Бундан ташқари, 1 миллион квадрат метрдан ортиқ йўлакчаларни бетонлаштириш, 14,5 мингта ёритиш  устунларини  алмаштириш, 1800 та  болалар майдончасини қуриш, 168 минг погон метр  ирригация тармоқларини  таъмирлаш режалаштирилган.

Жорий йилда  фойдаланиш  муддати ўз  арафасига  етаётган 544та кўп қаватли турар-жой биносини янгилаш  ҳам режалаштирилган. Шундан 211 та  кўп қаватли  уйлар қайта қурилади, 57 таси реконструкция қилинади, 276 та уйда архитектура  ўрганиш ишлари  олиб борилади.

Олди-сотди

Уй-жой олди-сотдисида нотариуслар хонадоннинг қарзлари ҳақида мижозни огоҳлантиришлари  шарт бўлади. Агар харидор мулкни ушбу қарз билан сотиб олишга рози бўлса, у ҳолда  қарзни  тўлаш бўйича  ҳуқуқий ворисга айланади.

Уйларга туташ жойларда қуриш

Эндиликда уйларга туташ ҳудудларда объект қуриш учун яқин атрофда яшовчи уй-жой эгаларининг 80% дан ортиқ овозини (ҳозир 50%) олиш керак бўлади. Бу кредитлар ва бошқа қарз мажбуриятларини жалб қилиш масалаларига ҳам тегишли бўлади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...