Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонда яна чиқиндиларни алоҳида йиғишни йўлга қўйишга ҳаракат қилинмоқда
Жамият

Ўзбекистонда яна чиқиндиларни алоҳида йиғишни йўлга қўйишга ҳаракат қилинмоқда

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг 1 июнидан бошлаб мамлакатда "қайта ишланадиган", "қайта ишланмайдиган" ва "озиқ-овқат" тоифалари бўйича саралаш орқали чиқиндиларни алоҳида йиғишни ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

19 февраль куни президент Шавкат Мирзиёев экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги олиб борилаётган ишлар ва кейинги режалар ҳақидаги тақдимот билан танишган. Хусусан, президент матбуот-хизмати маълум қилишича, давлат раҳбарига 2024 йил 4 январда қабул қилинган "Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармон ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида айтиб берилган.

Мамлакатимизда ҳар йили ўртача 6,8 миллион тонна маиший чиқиндилар ҳосил бўлади.

Сўнгги йилларда санитария тозалаш хизматлари билан қамраб олинган маҳаллалар сони 90 фоиздан ошган. Бироқ, чиқиндиларни қайта ишлаш даражаси пастлигича қолмоқда. Ҳозирги кунда бундай корхоналар атиги 313 тани ташкил қилади.

Таъкидланишича, президент фармонида бундай фаолиятни янада рағбатлантириш чоралари кўзда тутилган. Хусусан, 2024 йил 1 июндан бошлаб маиший чиқиндилардан тайёрланагн иккиламчи хомашёни сотиш фақат биржа орқали амалга оширилади. Чиқиндиларни алоҳида йиғиш "қайта ишланадиган", "қайта ишланмайдиган" ва "озиқ-овқат" тоифалари бўйича сараланади. Чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича хусусий шерикчилик ривожлантирилади.

Белгиланмаган жойларда чиқиндиларни ташлаш учун жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда, чиқиндилар ноқонуний ташланган жойни тозалаш, шунингдек уларни олиб чиқиш мажбурияти белгиланмоқда.

Бундан ташқари, тақдимотда маиший чиқиндилар полигонларини оптималлаштириш, улардан маҳсулот ишлаб чиқариш корхоналарини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинган. Чиқиндилар полигонларига инвестицияларни жалб қилиш учун уларнинг буфер зоналарида махсус иқтисодий зоналар режимини жорий этиш, шунингдек, чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси ва органик ўғитлар ишлаб чиқариш бўйича янги тизимни яратиш режалаштирилган. Ушбу янги тизим бўйича биринчи пилот лойиҳа Андижон вилоятида амалга оширилади.

Қолаверса, Андижон туманида 13 миллион долларлик инвестициялар ҳисобига органик чиқиндилардан 100 минг тонна органик ўғит ишлаб чиқариш ва Асакадаги чиқиндилардан йилига 2 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни бошлаш режалаштирилган. Келажакда Андижон тажрибаси бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этилади.

Эслатиб ўтамизки, январь ойида хитойлик ишбилармонлар чиқиндиларни қайта ишлаш ва Ўзбекистонда ҳаво ифлосланиши муаммосини ҳал қилиш бўйича ўз лойиҳаларини таклиф қилгани маълум бўлганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+