Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Январ-феврал ойларида Россияга ташкилий равишда ишга қабул қилиш доирасида кетган ўзбек меҳнат мигрантлари сони йил бошидан буён 12 баробар кўпайиб, 20 мингдан ошган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати маълум қилмоқда.
"Жорий йилнинг саккиз ойида 20 450 нафар Ўзбекистон фуқароси Россия Федерациясига ишга қабул қилинди ва ишга юборилди", – дейилмоқда хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-апрель ойларида 1706 нафар фуқаро Ўзбекистондан Россияга ташкилий ишга қабул қилиш доирасида жўнаб кетган, шу тариқа уларнинг сони баҳордан бери 12 баробарга ошган.
Шунингдек, хабар қилинишича, 2023 йилда яна 812 нафар ўзбекистонлик Қозоғистонга, 3184 нафари Жанубий Кореяга, 1809 нафари Буюк Британияга, 1952 нафари бошқа мамлакатларга ишга кетган. Январ-август ойларида 28 207 нафар ўзбекистонлик ташлкилий равишда хорижга ишга жўнаб кетган, бу эса 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 7,5 фоизга кўпдир.
Ўзбекистоннинг соҳа идоралари маълумотларига кўра, чет элда доимий равишда ишлайдиган ўзбекистонликлар сони 2 миллиондан ошади, уларнинг 60 фоиздан ортиғи Россия Федерациясида ишлайди.
Изоҳлар мавжуд емас