Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда юз ва ундан катта ёшдаги 490 киши яшайди. Шу билан бирга, бундай улуғ ёшга етган одамлар орасида эркакларга кўра аёллар уч баравар кўп. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, 2024 йил 1 ноябрь ҳолатига мамлакатимизда 100 ёш ва ундан катта бўлган 490 киши яшайди. Улар пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари ҳисобидан пенсия оладилар.
Кўп умр кўрувчилар орасида 369 нафар аёл (75,3%) ва 121 нафар эркак (24,7% мавжуд.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда ёлғиз пенсионерлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бепул поезд ёки автобус чиптасини олишлари мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас