Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жорий йилнинг ёзида Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонда ЮНЕСКО иштирокида сув тошқини ҳақида хабардор қилиш тизимлари ўрнатилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Бирлашган Миллатлар ташкилотининг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича бош директори (ЮНЕСКО) Одри Азуле бу ҳақда Душанбедаги музликлар форумида билдирган.
ЮНЕСКО раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистондаги Талгар дарёси, Ўзбекистондаги Пскем дарёси ва Қирғизистондаги Олой водийсидаги сув тошқини ҳақида эрта хабардор қилиш тизимлари шу йилнинг ёзида ўрнатилади. Шунингдек, ушбу тизимни Тожикистонда жорий этиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамизки, кеча, 2024 йил 10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги "Ҳиссарак" сув омбори тўғонининг бир томонида сув сизиши қайд этилган эди. Яқин атрофдаги ҳудудларни сув боса бошлаган.
Изоҳлар мавжуд емас