Загрузка
Загрузка
Ўзбекистондаги таниқли ток-шоу меҳмонлари жинсий ва оилавий зўравонлик қурбонларининг ўзини айблашган. Видео
Жамият

Ўзбекистондаги таниқли ток-шоу меҳмонлари жинсий ва оилавий зўравонлик қурбонларининг ўзини айблашган. Видео

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Юракдан гапирамиз” ток-шоусида таклиф этилган меҳмонлар зўравонлик қурбонларига қарши айбловлар қўйишган.

Хусусан, 53 ёшли эркак томонидан зўрланган 16 ёшли қиз айбловлар остида қолган. У эркакни нафақат уни жиноий жавобгарликка тортишни, балки зўрловчидан болага уй-жой ва ёрдам олишни ҳам хоҳлашини айтган. Бунинг учун актриса Наргиза Абдулаева уни очкўзликда айблаган.

Психолог-сексолог Паризода Курахмедова қизнинг бўялган қошларини танқид қилган.

"Ўзингизга қандай қарашни биласизку. Буни ким учун қиляпсиз? Сиз ҳали 16 ёшдасиз, ҳали турмуш ҳам қурмагансиз ахир", - деди теледастур меҳмони.

  

Психология соҳасидаги мутахассис жабрланувчидан илгари ҳам ҳомиладор бўлганлиги ёки йўқлиги ва ундан олдин кимдир билан учрашиб юрганини сўраган. Шунингдек, у зўрланган қизнинг онасини айблаб, аёл қизини нотўғри тарбиялаганини, шу боис у бегона одамни уйига киритганини айтган.

Ток-шоунинг яна бир қисмида суҳбат ўз жонига қасд қилган аёл ҳақида кетган. Унинг болалари онасининг ўлимига отаси сабаб бўлган деб ҳисоблашган, эркак оиладаги зўравонлик туфайли   аёлни ўз жонига қасд қилишгача олиб борганини таъкидлашган. Залдаги бир эркак марҳума аёлнинг қизи билан баҳслашиб, онаси нотўғри иш қилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилган.

Ўша эркак қадимги халқ урф-одатни қизга эслатиб утган. Яъни тўйдан олдин аёлларга тош бериларкан, улар турмуш ўртоғи ёки қайнонаси билан жанжал пайтида уни оғзига солишлари керак бўлган. Эркакнинг сўзларига кўра, эрига ва онасига қарши чиқиш оилада юз бериши мумкин бўлган энг ёмон нарса экан. Қолаверса, эркакнинг фикрича, агар аёл эрини шунгача олиб борган бўлса, демак оқибатларига унинг ўзи айбдордир.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...