Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Акбар ва Санобар Мажидовлар бир неча йил олдин Самарқанддан Лондонга кўчиб боришган ва энди шарқона таом билан маҳаллий фуқароларнинг қалбини забт этишмоқда.
Лондонда кўча таомлари бозорлари, хусусан, йирик офис бинолари яқинида жуда машҳур, шунинг учун ўзбекистонлик эр-хотин паловни айнан кўча бозорларида тайёрлайдилар ва сотадилар.
"Палов нафақат Марказий Осиёда, балки туманли Албионда ҳам халқларни бирлаштирадиган таомдир", – дейди Мажидовлар ўз ишлари ҳақида.
Англия пойтахтида қўй гўшти машҳур эмас, аммо Акбар ва Санобар палов туфайли лондонликларда унинг ўзига хос таъмини татиб кўриш ва кашф қилиш имконияти мавжуд.
Санобар Мажидова ғурур билан маҳаллий аҳолининг "бу жуда мазали экан" деган ҳайратланарли шарҳлари ҳақида гапиради.
"Паловимизни татиб кўрган ҳар бир киши ҳайратда қолади", - деди у.
Лондонда оилавий бизнесни яратиш осон эмас эди-чунки дунёдаги барча ошхоналар бу борада рақобатлашади. Бундан ташқари, Санобар ва Акбарнинг тўртта фарзанди бор – Лондонда ҳаёт қиммат бўлгани туфайли кўп ишлаш керак, шунинг учун Мажидовлар буюртмаларни қабул қилишади ва катта тадбирларга овқат пишириш учун кетишади. Бундай алоҳида ҳолатлар учун палов улкан қозонда тайёрланади ва у бухороча паловга ўхшайди, чунки у қатлам-қатлам тайёрланади.
Келгусида ўзбекистонлик эр-хотин Лондонда ўз ресторанини очишни режалаштирмоқдалар, у ерда нафақат миллий таомлар, балки интерьерда ўзбекона колорит ҳам бўлади.
Изоҳлар мавжуд емас