Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик хонанда ва блогер ўзининг уятсиз клипи учун узр сўради. “Ўзбекконцерт”нинг  таъкидлашича, хонанда ахлоқсизликни тарғиб қилган
Жамият

Ўзбекистонлик хонанда ва блогер ўзининг уятсиз клипи учун узр сўради. “Ўзбекконцерт”нинг таъкидлашича, хонанда ахлоқсизликни тарғиб қилган

2219
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик хонанда ва блогер, Насафий тахаллуси билан танилган Азизиддин Акмалов ўзининг уятсиз клипи учун узр сўраган. “Ўзбекконцерт”нинг таъкидлашича, хонанда ахлоқсизликни тарғиб қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Кеча ижтимоий тармоқларда хонанда тайёрлаган клип парчалари чоп қилинди. У “Тангалик болалар” фильмидан ўрин олган “Тулпор” қўшиғини қайта куйлаган. Мазкур мусиқий фильмда артист бўлишни орзу қилган Достон исмли боланинг саргузаштлари ёритилган эди.

Қизиғи шундаки, ушбу видео ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган. Унда хонанда ўзининг   ички кийимларини намойиш қилган. Қолаверса, клипда ўзининг можароли ҳатти-ҳаракати билан танилган ва яқинда маъмурий қамоқдан чиққан Севинчка исмли блогер-қиз ҳам иштирок қилган. Бу гал ҳам блогер-қиз клипда очиқ кийимда намоён   бўлган. Айрим фойдаланувчилар клип муаллифларини жасорати учун мақтаб қўйишган.

“Ўзбекконцерт”нинг маълум қилишича, клип жараёнида санъаткор одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган, ахлоқсизликни тарғиб қилувчи тасвирлар мавжудлиги учун бу ҳолат кўплаб мухлислар ҳамда филм шинавандаларининг ҳақли эътирози ва танқидларига сабаб бўлган.

“Ўзбекконцерт” мутахассислари томонидан хонанда билан тушунтириш ишлари олиб борилиб, лицензия талаб ва шартларига риоя қилмаганлиги ҳамда ижодида ноўрин ҳолатларга йўл қўйганлиги юзасидан қаттиқ огоҳлантирилган. Ўз ўрнида хонанда ижодий жараёнда йўл қўйган хатосини тушуниб, халқимиз ва мухлисларидан узр сўраган.

Шу билан бирга, “Ўзбекконцерт” юртимизда ижод қилаётган барча хонандаларга ўз фаолиятларида санъаткор одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини эслатиб, томошабинлар ва мухлисларнинг эътирозларига сабаб бўлувчи, ёшлар онгига турли ёт ғояларни сингдирувчи ҳолатлар учун қонуний жавобгарлик чоралари қўлланиши мумкинлигини маълум қилган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+