Ўзбекистонлик  мигрантлар  Россия ва Қозоғистонда қандай муаммоларга дуч келаётгани маълум қилинди
Жамият

Ўзбекистонлик мигрантлар Россия ва Қозоғистонда қандай муаммоларга дуч келаётгани маълум қилинди

542

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ташқи меҳнат миграция Агентлиги Ўзбекистонлик мигрантлар Россия ва Қозоғистонда қандай муаммоларга дуч келаётгани маълум қилди. Бу ҳақида мухбиримиз хабар бермоқда. 

Биринчи муаммо – бу патент олиш харажатларининг юқорилиги ва тартиб-тамойилларнинг мураккаблиги. Россияда меҳнат қилаётган фуқароларимизнинг 30 фоизидан ортиғи ишлаш ва яшаш учун расмий рухсатнома (патент) олмаган ҳолда ишламоқда. Бунинг асосий сабабларидан бири - бу патент олиш харажатларининг юқорилиги ва тартиб-тамойилларнинг мураккаблиги ҳисобланади.

Айни пайтда Ўзбекистон фуқаролари Россияда ишлаш ҳуқуқини қўлга киритиш мақсадида рухсатнома олиш учун мурожаат қиладиган бўлсалар, уларга фақат 1 йил муддатга патент берилади. Бунинг учун эса, тахминан 500 АҚШ доллари маблағ керак бўлади.

Бундан ташқари, ҳар ойда тахминан 50–125 АҚШ доллари миқдоридаги мажбурий тўловлар тўланиши ва бошқа сарф-харажатлар эътиборга олинса, ҳар йили бир киши 1700 АҚШ долларининг баҳридан ўтиши лозим.

Масалан, Қозоғистонда рухсатнома олиш билан боғлиқ харажатлар йилига 200-1000 долларни ташкил этиб, уни даставвал иш берувчи тўлаб беради, кейинчалик ишчи-мигрантнинг ойлиги ҳисобидан қоплаб олинади.

Иккинчи муаммо – айрим касб-ҳунарга оид тақиқларнинг мавжудлиги. Ўзбекистонлик мигрантларга дорихоналар, чакана турғун бўлмаган чакана савдо шаҳобчалари ва бозорларда ишлаш тақиқланган.

Ўзбекистонлик мигрантлар ихтисослашган дўконларда алкоголь ва тамаки сотиш каби соҳаларда ишлаши мумкин, аммо улар ташкилот ходимлари умумий сонининг 15 фоизидан кўп бўлмаслиги керак. Спорт соҳасида мигрантлар кўпи билан 25 фоизни, қуруқликдаги йўловчи ва юк ташиш транспортида эса - корхона ходимлари сонининг энг кўпи билан 26 фоизни ташкил қилиши керак.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида мазкур чегара 50 фоизни, қурилиш соҳасида эса 80 фоизни ташкил қилади.

Учинчи муаммо шундан иборатки, Ўзбекистонлик мигрантлар ЕОИИ давлатларидан бирига келганларидан сўнг олти ой ўтгач, солиқ тўловчилар тоифасига ўтказиладилар. Яъни, дейлик Россияда улар жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ ставкасини 13 фоизи ўрнига 30 фоиз миқдоридаги солиқни тўлайдилар.

“Шу ва бошқа масалалар ўзбекистонлик мигрантларнинг эркин меҳнат фаолиятини олиб боришлари учун етарли шароит яратиш бўйича мавжуд имкониятларни батафсил ўрганиб чиқиш ва кенг таҳлил қилиш зарурлигини келтириб чиқармоқда”- дея маълум қилмоқда агентлик.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...