Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистондаги мигрант ишчиларнинг Россия қурилиш объектларида ишлаш малакасини текшириш ноябрь ойидан бошланиши режалаштирилган Бу ҳақда Қурувчилар миллий ассоциацияси (НОСТРОЙ) президенти Антон Глушков ТАССга маълум қилган.
Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва НОСТРОЙ сентябрь ойи охирида ҳамкорлик шартномасини имзолашган ва томонлар чет эллик ишчиларнинг қурилиш соҳасидаги малакасини текширишга келишиб олишган.
"Режага кўра, ноябрдан бошлаб Россияга омавий тарзда келадиган барча хорижлик ишчилар эмлаш ва ички ишлар вазирлиги текширишидан ташқари, бизнинг имтиҳондан ўтади. Синов тестлари келаси ҳафта бўлиб ўтади. Унинг натижалари асосида билим даражасини аниқлаб, Россиядаги қурилиш майдонларига мос келадиган ўтиш балини келишиб олишимиз керак", - деди Глушков.
Унинг сўзларига кўра, НОСТРОЙ Ўзбекистон ҳудудида ташкил этадиган масофавий назарий имтиҳон танланган мутахассисликка қараб, 80 фоизи касбий саволлардан, 20 фоизи меҳнат муҳофазаси бўйича саволлардан ташкил топган.
Глушков имтиҳон ихтиёрий бўлишини айтиб ўтган. Унинг қайд этишича, Ўзбекистон фуқароси Россияга сайёҳлик визаси билан кириши, патент олиши ва кейин ишга кириши мумкин – бу меҳнат муносабатларига киришишга тўсиқ бўлмайди.
"Бироқ бизнинг мустақил имтиҳонимиз мутахассиснинг билимини тасдиқлайди ва иш берувчига маълум кафолат беради", - деди агентлик суҳбатдоши ва бу Ўзбекистон фуқароси учун расмий иш билан таъминланиш гарови эканини таъкидлади.
Натижада НОСТРОЙ малака баҳосини олган мигрантларнинг очиқ реестрини юритади. Глушков таъкидлаганидек, бугун Россияда қурилиш соҳасида қанча мигрант ишлатгани маълум эмас. Шунингдек, бундай реестр асосида, хорижий ишчиларнинг эектрон базаси яратилиб, кичик қурилиш компаниялари ўзларига ишчи танлаш имконига эга бўлишади. Ҳолбуки, айни пайтда мигрантларнинг оммавий кириши йирик компаниялар эҳтиёжи учун назарда тутилган.
"Умуман олганда, Ўзбекистон томони Россияда бир вақтнинг ўзида 40 мингга яқин мутахассиснинг мавжудлигини таъминлашга тайёр. Вазифа Россия ҳудудида чет элликлар сонини доимий бўлишини таъминлаш, чунки қурилиш йил бўйи амалга оширилади", - дея таъкидлади Глушков.
Изоҳлар мавжуд емас