Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “48 соат ичида суратга олиш” халқаро танловида "Энг яхши филм" номинациясида режиссёр Ёлқин Тўйчиев устахонаси талабалари томонидан суратга олинган "Манзилсиз уй" филми ғолиб чиққан.
Кинематографияни ривожлантириш миллий-маркази матбуот хизматининг хабар беришича, филм режиссёри Жасур Туробхўжаев бўлиб, сценарийни Марьям Пўлатова ва Лианна Саломова ёзган. Уларнинг барчаси Бутунроссия давлат кинематография институтининг Тошкент филиали талабалари ҳисобланади.
18 май куни якунланган танловда Марказий Осиё бўйлаб киноижодкорлар иштирок этишган. Бу ерда улар тўрт дақиқагача бўлган қисқа метражли филмни суратга олишган. Умуман олганда, сценарий тайёрлаш, суратга олиш ва постпродакш учун атиги 48 соат ажратилган.
Танлов ғолибларига режиссёрлик, саҳна маҳорати, монтаж ва постпродакшн, операторлик маҳорати йўналишлари бўйича берилган стипендия ҳисобидан New York Film Academyда кино ишлаб чиқариш курсларида ўқиш имконияти берилади.
Изоҳлар мавжуд емас