Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонлик тиббиётчилар Москвадаги шифокорлар форумида иштирок этишди
Жамият

Ўзбекистонлик тиббиётчилар Москвадаги шифокорлар форумида иштирок этишди

29
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонлик шифокорлар 22-25 август кунлари Москвада бўлиб ўтган "Соғлом Евроосиё" халқаро шифокорлар форумида иштирок қилишган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Форумда Арманистон, Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан 150 дан ортиқ мутахассислар қатнашган. Тадбир “Евроосиё” халқаро ҳамкорликка кўмаклашувчи автоном нотижорат ташкилоти томонидан ташкиллаштирилган.

"Соғлом Евроосиё" форуми бизнес, таълим ва экскурсия дастурларини ўз ичига олган.

Таниқли шифокорлар, маркетологлар, адвокатлар, психологлар ва журналистлар тиббиёт ходимининг бенуқсон обрўсини сақлаб қолиш, ҳуқуқий хавфларни камайтириш, стрессга чидамлилигини ошириш ва бемор билан суҳбатни тўғри йўлга қўйиш ҳақида гапириб беришган.

Стратегик сессияда шифокорлар евроосиёликларга "Евроосиё соғлиқни сақлаш қонунлари мажмуи"нинг асосини ташкил этадиган тавсиялар рўйхатини тақдим қилишган. Шунингдек, форум иштирокчилари Москванинг энг яхши тиббиёт марказларига ташриф буюришган.

Шифокорлар грант танловида иштирок этиб, қитъа мамлакатлари аҳолисининг тиббий саводхонлигини ошириш бўйича халқаро блог яратишган. Энг яхши лойиҳалар молиявий ва экспертлар томонидан қўллаб-қувватланган. Блоглар турли мамлакатлардан борган тиббиёт жамоалари томонидан олиб борилади.

Жами 13 та лойиҳа тақдим этилган. Ғолиблар орасида "Евросиё — соғлиқни сақлаш ҳудуди" маърифий платформас, вейп чекишнинг зарари тўғрисида тадбирлар цикли, жисмоний ва ментал саломатликни сақлаш учун материаллар билан медиа майдонча, оғиз гигиенаси бўйича тавсиялар учун стоматологларнинг бепул сайёр маслаҳатлари ва бошқалар мавжуд. Улар ўз лойиҳаларини ривожлантириш учун ускуна ва сертификатларни қўлга киритишган.

"Биз тажриба алмашдик, ҳамкасбларимиз қандай ишлаётганини кўрдик. Масалан, Молдовадан келган шифокорлардан улар мамлакатда қандай ишлашини, масалан, баъзи протоколларни қўллаши, умуман беморлар билан қандай муносабатда бўлишларини билиб олдик. Бу борада, албатта катта тажриба олдик. Менга бу жуда ёқди. Лойиҳаларни муҳокама қилиш пайтида ҳамма иштирок этади, ҳар ким ўз фикрини билдиришга, шунингдек, биз қураётган лойиҳага ўз ҳиссасини қўшишга интилди", - деди форумда мамлакатимиз вакили бўлган ўсмирлар саломатлиги ва ОИВ бўйича миллий маслаҳатчи Сарвиноз Раҳмонова.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...