Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар 7 кунга электр энергиясиз қоладими?
Жамият

Ўзбекистонликлар 7 кунга электр энергиясиз қоладими?

23
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда "Ўзбекистонликлар 7 кун давомида электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмайди, қарзи борлар эса бир ҳафта электр энергиясиз қолади" деган хабар тарқалди.

Бу маълумотга нисбатан "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ расмий муносабат билдирди. Корхона маълумот беришича, мазкур хабар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайди.

Жамият баёнотида таъкидланишича, ҳозирги вақтда ҳеч қандай "янги ҳисобга олиш тизимига ўтиш" ёки "техник хизмат кўрсатиш сабабли тўловларни тўхтатиш" ишлари олиб борилмаяпти. Барча ҳисоб-китоб ва тўлов тизимлари одатдагидек ишлаб турибди.

Шу муносабат билан аҳоли ва истеъмолчилардан ишончли манбаларга таяниш, тасдиқланмаган маълумотларга ишонмаслик ва уларни тарқатмаслик сўралди. 


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...