Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар кўздаги муаммодан тез-тез шикоят қила бошлашди. Нима буляпти ўзи?
Жамият

Ўзбекистонликлар кўздаги муаммодан тез-тез шикоят қила бошлашди. Нима буляпти ўзи?

838
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар кўзларидаги қичишдан шикоят қилишмоқда. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда кўплаб саволлар берилмоқда. Кимдир коронавирусни айбдор деб ҳисобласа, бошқалар бунга бутун мамлакатни қоплаган қум ва чанг сабаб бўлишини   тахмин қилмоқда.

Обуначиларимиз бизга шундай мурожаат қилишган: "Мен кондиционер остида жимгина ишлайман, ҳамкасбларим ва қўшниларимга тегмайман, ҳатто янги линзаларим остидан ҳам уларга қарамайман. Лекин яқинда кўзимга гўёки бир нарса кириб қолганидек, “қум” ҳисса, куйдириш, қовоқлардаги оғирлик сезилаяпти. Бу, эҳтимол, шаҳардаги қурилишлар ва экология ёмонлашгани туфайли юз бераётганидир."

Нима учун бу содир бўлмоқда? Кўзларга нима бўлапяти? Нима учун кўз суюқлиги йўқолиб, кўзлар қурийди ва аввалгидек намланмайди? Бу саволларга офтальмолог Ильдия Мансурова жавоб берди.

Иқлим таъсири ва гаджетлар 

"Ўзбекистон кескин континентал иқлим зонасида жойлашган, ҳаво жуда қуруқ, чангли, ҳозир эса жазирама иссиқ. Бундан ташқари, замонавий киши ҳаётни компьютер ва телефонларсиз тасаввур қила олмайди, идорада ва уйда кондиционер ёки вентилятордан фойдаланади, оқибатда ҳавони қуритади. Буларнинг барчаси, афсуски, кўз ёшларининг кам ажратилиши ва қуруқ кўз синдромига олиб келади", - деди Мансурова.

Унинг қўшимча қилиб айтишича, қуруқ кўз синдроми контакт линзаларидан фойдаланувчиларга ҳам хосдир. У кўз операциясини ўтказган одамларни безовта қилади, бошқа касалликларга ҳамроҳ бўлади.

“Аксарият инсон бу ҳолатга шу даражада ўрганиб қоладики, буни толиқиш ёки уйқудан тўймасликнинг аломати деб ўлайди. Бу ҳолатда киши гўёки кўзга   нимадир кириб қолганлиги, қичиш ва кўз ёши оқишини ҳис қилиб туради”

Нима қилиш керак? Ёрдам беринг!

"Дастлаб, сунъий кўз ёш препаратларидан фойдаланш керак. Доривор ўсимликларнинг экстрактлари қўшилган ҳаво намлагичини ишлатиш ёмон бўлмайди. Вентилятор ва фендан фойдаланмаслик, чекмаслик ва чекиладиган жойда бўлмаслик тавсия этилади. Бундан ташқари, қуёшга қарши кўзойнак тақиш керак, илиқ компрес қилиш ва кўз қовоқлари терисини совун билан тозалаб, кўз қовоқлари безлари устида тўпланиб қолган ёғни ювиш зарур, бу кўз суюқлигининг сифатини яхшилашга ёрдам беради. Таомланишга омега-3 кислотаси бор қўшимчаларни қўшиш зарур", - дея тушунтирмоқда шифокор.

Вақтида тўхтатинг!

Кўзнинг компьютер ва гаджетлардан дам олиши учун шифокор танаффус қилишни тавсия этади. "Гаджетларда ишлашдан ўзингизни чалғитиш, кўз машқларини бажариш зарурлигини эслатадиган будильник ўрнатинг", - деди у.

Шифокор маслаҳати

Офтальмологнинг сўзларига кўра, ўз-ўзини даволаш асоратлар олиб келиши мумкин. Шунинг учун, агар жиддий безовталик бўлса, офтальмологга текширтириш керак. Фақат шифокор зарар даражасини аниқлаши, кўз саломатлиги ва кўриш қобилиятини яхшилаш учун тўғри   маслаҳат бериши мумкин.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...