Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар Хитойга визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлди
Жамият

Ўзбекистонликлар Хитойга визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлди

21
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ва Хитой ҳукумати икки мамлакат фуқароларига 30 кун муддатга визасиз саёҳат қилиш имконини берувчи шартнома имзолашган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 1 декабрь куни Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган бизнес-форум давомида Хитой ТИВ раҳбари Ванг И билан ўтказган учрашувидан сўнг ўзининг расмий саҳифасида маълум қилган.

"Ушбу ҳужжат икки томонлама муносабатларимизни фаоллаштириш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш ва халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги яна бир муҳим қадамдир", — дейилмоқда вазир баёнотида.

Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз ташриф буюриб, 30 кунгача мамлакат ҳудудида бўлишлари мумкин. Ўзбекистонга ташриф буюрган Хитой фуқаролари учун ҳам худди шундай шартлар кўзда тутилган.

Келишув томонлар барча зарур ички тартиб-қоидаларни амалга ошириб, якунлаганларидан сўнг кучга киради.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...