Загрузка
Загрузка
Ўзбекистонликлар Минск озод қилинганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда иштирок этишди. Видео
Жамият

Ўзбекистонликлар Минск озод қилинганининг 80 йиллиги муносабати билан ўтказилган парадда иштирок этишди. Видео

87
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари 3 июль куни Минскнинг немис-фашист босқинчиларидан озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали парадда иштирок этдилар. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

6 минг киши иштирокидаги ҳарбий парад "Минск – қаҳрамон шаҳар" стелласида бўлиб ўтган. Унда Озарбайжон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия ва Тожикистон ҳарбий хизматчилари ҳам иштирок этишган.

photo_2024-07-02_15-41-34.jpg

Белоруссияга ташрифи доирасида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Могилёв вилоятидаги бюстига гуллар қўйиб, “Осиё шери” - Мамадали Топиволдиев хотирасига ҳам ҳурмат бажо келтирган. У 1919 йилда Фарғона вилоятида туғилган. Иккинчи жаҳон уруши даврида у Беларуснинг Могилёв ва Витебск вилоятларида партизанлар ҳаракатининг иштирокчиси, партизанлар отряди разведка командири, шунингдек, ушбу отряддан Совет Иттифоқининг ягона Қаҳрамони бўлган.

  

Уруш пайтида Топиволдиев шахсан бешта эшелонни портлатган, қўл жангида 76та немис аскарини ўлдирган ва битта немис генералини асирликка олган. Айтишларича, Адольф Гитлер немис аскарларига у тучун 50 минг рейхсмарк миқдорида мукофот ваъда қилган. Белоруслар, қуролдошлар ва немислар Топиволдиевни "Осиё шери" ёки "Казбек"деб аташган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...