Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Президент меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш бўйича илгари эълон қилинган чораларни тасдиқлади. Чет элга уюшган ҳолда ишга кетаётганларга имтиҳонлар, виза ва чипта учун 3,4 миллион сўмгача компенсация берилиши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Ушбу масалалар учун Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва ҳукумат таркибидаги махсус бўлим жавобгар бўлади.
Ўзбекистоннинг буюк Британия, БАА, Венгрия, Германия, Латвия, Польша ва Япониядаги дипломатик ва консуллик муассасаларида меҳнат миграцияси масалалари бўйича атташе лавозими жорий этилади.
Уюшган меҳнат миграциясига борадиган фуқароларга баъзи харажатлар қопланади. Масалан, хорижий тиллар ва (ёки) касблар бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтган ва сертификат олган фуқароларга БҲМнинг 3 барвари (1,02 миллион сўм) гача пул тўланиши мумкин.
“Иш визаси" ва чипта сотиб олиш харажатларини қоплаш учун мос равишда БҲМнинг 5 ва 2 барваригача (1,7 миллион ва 680 минг сўм) тўланади.
Меҳнат мигрантларига компенсация 1 июндан бошлаб берилади. Уни олиш учун "Хорижда иш" дастурида рўйхатдан ўтишин керак.
Зўравонлик, мажбурий меҳнат ва камситишларга дуч келган, қийин молиявий аҳволга тушиб қолган, ҳужжатсиз ёки пулсиз қолган ёки чет элда ишлаш вақтида ҳуқуқлари бошқача тарзда бузилган ўзбекистонликлар учун давлат адвокат ёки инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларнинг хизматлари учун пул тўлайди.
Эслатиб ўтамизки, чет элга уюшган ҳолда кетаётган меҳнат мигрантларини қўллаб - қувватлаш масаласи ўтган ҳафта президент ҳузурида муҳокама қилинган эди.
Изоҳлар мавжуд емас