Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 2024 йил 1 июндан бошлаб Адлия вазирлиги Ўзбекистон аҳолиси билан фаол иш олиб боради. Жумладан, ҳафтанинг ҳар чоршанба куни маҳаллаларда "Ҳуқуқий тарғибот куни" бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар беради.
Бу президентнинг янги фармони билан кўзда тутилган.
Ушбу кун доирасида аҳолига мавжуд муаммоларга ҳуқуқий ечим топишга ўргатилади, энг долзарб масалалар, хусусан, имтиёзлар ва моддий ёрдам кўрсатиш, нафақаларни тайинлаш, вақтинчалик иш билан таъминлаш, ижтимоий ёрдам олиш бўйича маслаҳат берилади.
Шунингдек, маҳаллаликлар Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва бошқа электрон ресурслар орқали кундалик ҳаётда энг кўп талаб қилинадиган давлат хизматларидан фойдаланишга ўргатилади.
"Маҳалла юристи" лойиҳаси доирасида маҳалла фуқаролар йиғинларида ўзини ўзи бошқариш органлари раисларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва кўникмаларини оширишга қаратилган бепул қисқа муддатли курслар ташкил этилади.
Эслатиб ўтамизки, Адлия вазирлиги "Мадад" ННТ билан ҳамкорликда республика бўйлаб давлат хизматлари марказларида фуқаролар учун юридик маслаҳатлар ташкил этади.
Изоҳлар мавжуд емас