Ўзбекистонликларнинг  сувдан қарзи 43 миллион доллардан  ошди
Жамият

Ўзбекистонликларнинг сувдан қарзи 43 миллион доллардан ошди

1831

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, ўзбекистонликларнинг сув истеъмоли учун қарзи 411 миллиард сўм (тахминан 43 миллион доллар)ни ташкил этади.

Бу ҳақида бугун Халқаро пресс-клуб йиғилишида Ўзбекистон уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев гапириб ўтди.

Шунингдек унинг таъкидлашича, Ўзбекистонда сувнинг нархи бошқа коммунал хизматлар орасида энг арзон бўлиб, 310 сўмни ташкил қилади. Вазирнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон сув ресурсларидан ҳаддан ташқари кўп фойдаланадиган давлатлардан бири ҳисобланади.

"Айни пайтда республика бўйлаб 13 мингдан ортиқ қудуқ мавжуд. Тоза ичимлик суви асосан ер ости қувурлари орқали етказиб берилмоқда. Ўзбекистон фуқароларининг 9 фоизи махсус машиналар орқали келтирилган сувни истеъмол қилмоқда. Бу асосан Қорақалпоғистон, Фарғона ва Қашқадарё вилоятлари, қолаверса чекка ҳудудларда яшовчи фуқаролардир”, - деди Солиев.

Вазирнинг қўшимча қилишича, Ўзбекистоннинг ер ости ва усти сув ресурсларини ўрганиш учун Москва давлат университети мутахассислари таклиф қилинган. Улар билан ҳамкорликда 2021 йил 1 мартгача сув хўжалиги учун мўлжалланган стратегик йўналиш режаси ишлаб чиқилмоқда.

Солиевнинг айтишича, соҳадаги вазиятни ўзгартириш учун кейинги уч йил ичида Ўзбекистоннинг барча фуқаролари сув истеъмолини назорат қилувчи индивидуал ҳисоблагичдан фойдаланишга ўтади.

"Агарда 4,5 миллиард доллар миқдоридаги маблағ хорижий банклардан олинадиган бўлса, 2030 йилга келиб аҳолининг 91,2 фоизи ичимлик суви, 51,1 фоизи эса сув таъминотига эга бўлади. Биз Жиззахнинг сув таъминоти тизимини тўлиқ қайта қурмоқчимиз. У ердаги ишлар аллақачон бошланган. 2020 йил якунигача Самарқанд, Бухоро ва бошқа йирик шаҳарларнинг сув таъминоти тизими ҳам қайта қурилади ",- деди у.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...