Загрузка
Загрузка
Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида куз бошланишигача уйсиз ҳайвонлар учун бошпаналар қурилади
Жамият

Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида куз бошланишигача уйсиз ҳайвонлар учун бошпаналар қурилади

36
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz.  Жорий йилнинг сентябрь ойигача республиканинг ҳар бир минтақасида уйсиз ҳайвонларни парвариш қилиш учун бошпаналар очиш режалаштирилган. Мухбиримиз хабар беришича, бу 2024 йилги Давлат дастури лойиҳасида назарда тутилган.

Республиканинг 14та ҳудудида уйсиз ҳайвонларни сақлаш ва уларни парвариш қилиш мақсадида бошпаналар ташкил этиш учун ер участкалари ажратилади. Уйсиз ҳайвонлар учун бошпаналар 2024 йил сентябрь ойигача қуриб битказилиши керак.

Бошпаналар бўйича қурилиш ишларини бажариш учун Е-аукцион платформасида танлов эълон қилинади.

Айтиш керакки, республика ҳудудларида бошпаналар қуриш ташаббуси Давлат дастурининг глобал мақсадига эришиш – инсон ҳаётига таъсир этувчи экологик муаммоларни бартараф этиш доирасида белгиланган.

Лойиҳани амалга ошириш учун масъул идоралар: Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Тошкент ва вилоят ҳокимликлари тайинланган. Молиялаштириш маҳаллий бюджет ва экология жамғармасидан амалга оширилиши кутилмоқда.

Бошпана қуриш лойиҳасини Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги раҳбари Азиз Абдуҳакимов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш Давлат қўмитаси раиси Бахром Норқобилов назорат қилади.

Эслатиб ўтамизки, 2023 йил октябрь ойида амалдорлар ва Миллий гвардия ходимлари Ўзбекистондаги энг йирик "Ҳаёт" бошпанасига ёрдам беришни ўз зиммаларига олдилар – Чирчиқ яқинида янги бошпана учун жой ажратилиб, уни қуришда Миллий гвардиячилар, шунингдек Тошкент вилояти ва Чирчиқ ҳокимликлари ёрдам беради.

Бундан олдинроқ эса, “Ҳаёт” бошпанаси ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши йўқлиги сабабли ҳайвонларни қабул қилишни тўхтатганлигини эълон қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+