Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакат шимолидаги вазият кескинлашгани муносабати билан ўз фуқароларига ракета отишмаси пайтида бошпанани тарк этмаслик, шунингдек, бошқа шахсий хавфсизлик чораларига риоя қилиш бўйича тавсиялар билан мурожаат қилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Исроил ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқаролари кўчага чиқмасликка ва фавқулотда эҳтиёж бўлмаганда жамоат жойларига бормасликка чақирилган.
Шунингдек, фуқароларга Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонасининг расмий хабарларини кузатиб бориш, шунингдек, мобил илова ёки сайт орқали Исроил орт қўмондонлигининг (Home Front Command) хабарномалари ва огоҳлантиришларига обуна бўлиш тавсия этилади.
Агар шошилинч ёрдам ёки маслаҳат зарур бўлса, Ўзбекистон элчихонаси билан қуйидаги рақамлар орқали боғланиш мумкин: элчихонанинг консуллик бўлими – 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5076, 03-758-5075, фавқулодда ҳолатлар учун– +972 54 485 1397.
Эслатиб ўтамизки, 21 сентябрь куни Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ливан ҳудудидан катта ракета ҳужумлари таҳдиди туфайли мамлакат шимолида алоҳида ҳолатни эълон қилган.
Ливанда бир қатор портлашлар содир бўлганидан кейин кескинлик кескин ошди – дастлаб Ҳизбуллоҳ аъзолари фойдаланадиган пейжерлар ва эртаси куни рациялар портлаган. Расмий маълумотларга кўра, 37 киши ҳалок бўлган, яна уч мингга яқин киши жароҳат олган, баъзилари оғир аҳволда.
Изоҳлар мавжуд емас