Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистонда 5-7 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши муносабати билан сел-тошқин ҳодисалари юз бериши мумкин. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
Буни ҳақда Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаҳўжа шошилинч равишда маълум қилган.
Билдиришилича, 5-8 ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва 7-8 ноябрь кунлари кечаси 0-5 даража, баъзи жойларда 3 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол секундига 13-18 метргача, шимолий ва чўл зоналарида 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
5-6 ноябри кунлари республикада ёмғир ёғади, тоғларда қорга ўтиши, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
5-7 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кутилмоқда. Республика ҳудудида ёмғир суви тўпланиши мумкин, бу эса ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва тоғли ҳудудларга саёҳат қилаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралади.
Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида аллақачон ёқила бошланган. Тошкентда объектларни босқичма-босқич иссиқлик энергияси билан таъминлаш 7 ноябрдан бошланади.
Изоҳлар мавжуд емас