Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Келаётган дам олиш кунлари мамлакатимизда қуруқ ва илиқ об-ҳаво ҳукм суради. Синоптиклар 1-3 ноябрь кунларининг об-ҳаво прогнозини тақдим қилишган.
Фақат 2 ноябрь куни кечаси ва куннинг биринчи ярмида Тошкент вилоятининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида, Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва якшанба куни 22-25даража илиқ қийматига етади. Шарқий йўналишдаги шамол 7-12 м/с тезликда эсади.
Тошкентда 1-3 ноябрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 8-10 даража илиқ, кундузи бугун ва эртага 19-21 даража илиқ, 3 ноябрь- якшанба куни 23-25 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамизки, ноябрь ойининг биринчи ярмида Ўзбекистонда иссиқ бўлади, ой охирига бориб эса кескин совуқ ва қор ёғиши кутилмоқда. Республиканинг шимолий ҳудудларида ҳарорат 10 даража совуқ бўлиши мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас