Загрузка
Загрузка
Жамоат транспортининг юкламасини камайтириш ва талабаларнинг  дарсга  боришини соат 11га ўтказиш  бўйича   кескин қарор қабул қилиш вақти келди. Фикр ва мулоҳазалар
Жамият

Жамоат транспортининг юкламасини камайтириш ва талабаларнинг дарсга боришини соат 11га ўтказиш бўйича кескин қарор қабул қилиш вақти келди. Фикр ва мулоҳазалар

80
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 17 ноябрь-Халқаро талабалар куни, у 1939 йилдан бери нишонланиб келади. Тошкент учун бу алоҳида сана, чунки унинг аҳолисининг катта қисми талабалардан иборат. Айнан улар жамоат транспортига катта юкламани келтириб чиқаради, шунинг учун талабаларнинг бир қисми учун дарсга бориш вақтини соат 11 га ўтказиш таклифи жуда тўғри ва амалга ошириладиган ечим бўлиб кўринади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Кўп сонли ОТМлар ва талабаларнинг мавжудлиги Тошкент транспортига катта юкламани олиб келади. Идеал ҳолатда, талабалар гавжум транспортда бир ярим соатдан икки соатгача вақт ичида дарсларга боришдан кўра, ОТМ яқинидаги кампусларда яшашлари керак.

Илгари   ҳам ОТМларда дарсларнинг бошланиш вақтини ўзгартириш бўйича таклифлар берилган эди. Ушбу ўқув йилининг бошида ОТМларда дарслар 8:00 дан 9:30 гача бошланишини белгилаб берган жадвал эълон қилинди, аммо бу ҳам ёрдам бермади, тирбандлик давомийлиги ошди холос. Биз оралиқ вақтни оширишни таклиф қиламиз, яъни ОТМларнинг бир қисмида дарслар эрталаб соат 8:00 да, иккинчи қисмида эса соат 11:00 да бошланиши лозим. Бу жамоат транспорти ва чорраҳаларда соат 9 даги энг юқори юкланишни бартараф қилади, чунки кўплаб талабалар ўз машиналарида юришади.

Шунингдек, ОТМларни шаҳар марказидан ОТМлар шаҳарчаси ёки Янги Ўзбекистон боғи ёнидаги истиқболли ҳудудга кўчириш   мақсадга мувофиқ бўларди. Бу таклиф айниқса, марказда жойлашган Юридик университет ва Вестминстер университетига тегишлидир, зеро улар туфайли шундай ҳам тор кўчалар доимий равишда машиналарга тўла.

Қайғули масала ҳақида гапиришни истаганимиз йўқ, лекин таълим сифати, айниқса давлат ОТМларида ҳали ҳам кишини ташвишга солади. Мақоламиздан бир парча келтирамиз:

"Аксарият талабаларда китоблардан мавзуни ўрганиш тушунчаси йўқ. Биз уларга китоблар ҳақида гапиришга ҳаракат қилсак, улар чинакам ҳайрат билан тинглашади, лекин бизни тушунмайдилар. Бир марта талаба-қиз ҳайрон бўлиб китоблардан турли фанларни мустақил равишда ўрганиш мумкинми, деб сўради. Ундай бўлса, ўқитувчилар нега керак, ахир улар талабаларга ҳамма нарсани ўргатишлари керак-ку, дея савол билан мурожаат қилди.

Шунингдек, яқинда Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти 500 дан ортиқ талабаларининг курс ишларида плагиатнинг энг юқори даражаси аниқланганлиги сабабли иккинчи йилга қолдирилгани барчанинг ёдида.

Энг ачинарлиси шундаки, 1990 - 2000 йилларда ўқиганлар дарс беришни бошлашди, ўша даврда кўплаб ўқитувчилар   ишлаш учун четга чиқишган   эди. Натижада мактаблар ва ОТМларда ўқитиш сифати кескин пасайиб кетди. Ва бу ҳолат йиллар давомида қайта-қайта такрорланади, шунинг учун хусусий ва хорижий университетларга катта умид боғланмоқда.

Айни пайтда Ўзбекистонда 210 та ОТМ фаолият кўрсатмоқда, улардан 115 таси давлат, 65 таси нодавлат ва 30 таси хорижий. Тошкентда 36 та ОТМ жойлашган. Жорий йилнинг февраль ойидаги маълумотларга кўра, Тошкентдаги ОТМларда 354 минг талаба таҳсил олмоқда, республикадаги талабаларнинг умумий сони эса бир миллионга етди.

Барча талабаларни байрам билан табриклаймиз, яхши баҳолар ва ижодий ўқув жараёни тилаймиз.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...