Загрузка
Загрузка
Жанубий Кореянинг лоукостерлари Ўзбекистонга учади
Жамият

Жанубий Кореянинг лоукостерлари Ўзбекистонга учади

42
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Жанубий Кореянинг лоукостерлари Ўзбекистонга парвоз қилиш учун рухсат олган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Жанубий Кореянинг ер, инфратузилма ва транспорт вазирлиги авиаташувчиларга тегишли рухсат берган. 

Ўзбекистон ва Жанубий Корея шаҳарлари ўртасида ҳаво қатновини T’way Air ва Jeju Air лоукостерлари ишга тушириши мумкин.

Yonhaр ёзганидек, асосан Шимолий-Шарқий ва Жанубий-Шарқий Осиёда фаолият юритган лоукостерлар йўналишлари Жанубий-Ғарбий ва Марказий Осиёга, жумладан Ҳиндистон, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистонга кенгаймоқда.

T’way Air 2010 йилда ташкил этилган, лоукостер Тэгу аэропортида жойлашган. 2022 йил август ойида компаниянинг авиапарки 31 та Boeing ва Airbus авиалайнеридан иборат бўлган.

Jeju Air авиакомпанияси 2005 йил бошидан бери ишлайди. Компаниянинг 2023 йилги ҳаво флоти 42 та самолётдан иборат эди. Йўловчиларни ташишдан ташқари, лоукостер юк ташиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамизки, Тошкентдан Будапештга тўғридан-тўғри рейслар амалга оширилади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...